Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ҚарорИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 февраль,
67-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-илованинг «Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлардан тушган валюта тушумларини тақсимлаш» жадвалида:
1-банддаги «15» ва «85» рақамлари тегишли равишда «20» ва «80» рақамлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2 ва 3-бандлардаги «15» ва «85» рақамлари тегишли равишда «65» ва «35» рақамлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «15» ва «85» рақамлари тегишли равишда «10» ва «90» рақамлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Вазирликлар, идоралар фонди» устуни «10%» рақами билан тўлдирилсин, «Давлат бюджети» устунидаги «100» рақами «90» рақами билан алмаштирилсин;
9-банддаги «15» ва «85» рақамлари тегишли равишда «100» ва «0» рақамлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорига илова 3-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«2 фоизи — тенг улушда Давлат мулки қўмитасининг тақсимлаш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш ҳамда Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг қарорига кўра хусусийлаштириш дастурини ахборот билан таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга сарфланади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 73-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда)