Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.02.2004 йилдаги 59-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 09.02.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ УСТУВОР ЛОЙИҲАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА УЛАР МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий сармоялар бўйича агентлик фаолиятини ўрганиб чиқиш потенциал чет эл инвесторларини ахборот билан таъминлаш, республикага хорижий инвестицияларни жалб этиш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда комплекс мониторинг олиб бориш бўйича Агентлик томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмаётганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини мақбуллаштириш, уларнинг истиқболли инвестиция лойиҳаларига оқимини кўпайтириш ва республикага хорижий инвестициялар жалб этилиши учун масъул бўлган ташкилотлар фаолиятида бир-бирини такрорлашни истисно этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига кўра «Хорижий сармоялар бўйича агентлик» акциядорлик жамияти тугатилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Хорижий сармоялар бўйича агентлик» акциядорлик жамиятини тугатиш бўйича иловага мувофиқ таркибда комиссия ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия икки ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентликни тугатиш чора-тадбирларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тузилмасида штатдаги ходимларнинг умумий сони доирасида штатдаги ходимлари сони 5 нафар бўлган, халқаро молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳисобга олиш ва улар мониторингини олиб бориш бошқармаси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бошқармага қуйидаги вазифаларни амалга ошириш юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий имтиёзли кредитлар ва грантлар асосида амалга ошириладиган устувор лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги маълумотлар банкини ташкил этиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб этиш ишларининг мунтазам равишда мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сармоянинг халқаро бозорларини ўрганиш ҳамда халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта институтлари ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб этишни давом эттириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларни республикадаги мавжуд потенциал инвестиция имкониятлари ва амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўйича марказий аппарат тузилмаси ва унинг тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Инвестиция ва таркибий сиёсат бош бошқармасига инвестиция дастурларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш вазифалари билан бир қаторда қўшимча равишда, шунингдек халқаро молия тузилмалари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки), чет эл молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан уларни республика учун муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилишга доир таклифларни, истиқболли ва жорий дастурларни ўрганиш, умумлаштириш ва тайёрлаш масалалари ҳам юкланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда ишлаб чиқиш босқичидаги устувор инвестиция лойиҳаларини хатловдан ўтказсин ҳамда манфаатдор тузилмалар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уларни тасдиқлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий сармоялар бўйича агентликни акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1999 йил 31 мартдаги 148-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 59-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хорижий сармоялар бўйича агентлик» акциядорлик жамиятини тугатиш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Ғаниев Э.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси, комиссия раиси‎
2.‎ Розуқулов У.У.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари ‎
3.‎ Саматов П.А.‎ —‎ Адлия вазирининг ўринбосари ‎
4.‎ Акбаров А.А.‎ —‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари‎
5.‎ Ҳасанов Н.Х.‎ —‎ Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари‎
6.‎ Хурсанов А.Х.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг етакчи мутахассиси‎
7.‎ Тишченко С.П.‎ —‎ Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари‎
8.‎ Ким А.К.‎ —‎ «Асака» банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари‎
9.‎ Қаландаров Н.К.‎ —‎ «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта миллий компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари‎
10.‎ Абралов М.М.‎ —‎ «Хорижий сармоялар бўйича агентлик» акциядорлик жамияти бош директори вазифасини бажарувчи‎
11.‎ Баклашова Н.Т.‎ —‎ «Хорижий сармоялар бўйича агентлик» акциядорлик жамиятининг кадрлар бўйича бош мутахассиси ‎
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 71-модда)