25.11.2005 йилдаги ПҚ-227-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб ўқитувчилик касбининг аҳамияти ва нуфузини юқори кўтариш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ишлар изчиллик билан рўёбга чиқарилмоқда, педагогларнинг моддий турмуш шароитларини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўқитувчиларнинг масъулиятли меҳнати ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш ҳамиша давлатнинг диққат марказида туради. Кейинги йилларда халқ таълими тизими ходимларининг иш ҳақи миқдорлари бир неча марта оширилди. Ўқитувчиларга алоҳида устама ҳақлар жорий этилиши ва таълим стандартлари талабларига мувофиқ педагогларнинг иш юкламалари мақбуллаштирилгани халқ таълими соҳасига ёш мутахассислар келиб қўшилишига имконият яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантиришнинг амалдаги тизими мактаб таълимининг заиф бўғини бўлиб қолмоқдаки, бунда педагогларнинг истеъдоди, касб маҳорати ҳамон улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг муҳим белгиловчи кўрсаткичи бўлиб қолгани йўқ. Амалдаги тариф ставкалари даражаси пастлиги, устама ҳақларни белгилашнинг аниқ ва ошкора механизми йўқлиги ўқитувчиларнинг шахсий хиссаси намоён бўлмаслигига ва мактабларнинг педагогик салоҳиятини пасайтиришга олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, истеъдодли, ўз касбига содиқ умумтаълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлашнинг сифат жиҳатидан янги механизмини жорий этиш, ўсиб келаётган авлодни уйғун камол топтириш жараёнида уларнинг масъулиятини кучайтириш ва шахсий ҳиссасини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар педагог ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш такомиллаштирилган тизимининг бош вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз касбига садоқат ва ташаббускорлик, юксак касб маҳоратини намоён этаётган, таълим-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган талантли педагоглар рағбатлантирилишини назарда тутувчи халқ таълими ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг ҳиссаси муносиб баҳоланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги иш ҳақи даражасини сақлаб қолишгагина эмас, балки энг муҳими — унинг ўсишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг холис ва ошкора механизмини жорий этиш, амалдаги устамалар ва қўшимча ҳақни унификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг касб фаолиятига талаб ошганлигидан келиб чиқиб, улар меҳнатини моддий рағбатлантиришни табақалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларнинг мустақиллигини янада ошириш ҳамда директорлар ва ўқитувчилар жамоасининг ўқитувчилар меҳнатини холисона баҳолаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ ишларда қатнашиш ҳуқуқларини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими муассасалари ходимларининг малака тоифалари ва лавозимлари бўйича базавий тариф ставкаларини белгилаган ҳолда халқ таълими муассасалари педагоглари ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчиларга тарбиявий ва синфдан ташқари ишларни бажарганлик, касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ ҳиссаси, юқори натижалар ва таълим сифати учун базавий ставкаларга устама ҳақ, шунингдек ушбу муассасаларнинг ходимларига бир марта бериладиган мукофотлар ва моддий ёрдам бериш учун Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган устамаларни, шунингдек мукофотлар ва моддий ёрдам бериш учун умумтаълим муассасаларидан ташқари Мактабгача, мактабдан ташқари ва халқ таълими бошқа муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг умумтаълим муассасалари ходимларининг меҳнат ҳақини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобидан уларнинг иш ҳақи келгуси йилда барча ҳақ тўлаш манбалари ҳисобига (ҳар йилги индексациялар бу ҳисобга кирмайди) ўрта ҳисобда 1,3 баравар оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларини тасарруф этиш ҳар бир умумтаълим муассасаси — мактабда, тегишли муассаса раҳбари бошчилигида ҳамда педагоглар ва ота-оналар жамоатчилиги вакиллари иштирокида ташкил этиладиган махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2006 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорлари ҳамда директорларнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг иш ҳақи миқдори ўртача 1,4 баравар кўпайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2006 йилги Давлат бюджети доирасида халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ҳамда умумтаълим муассасалари директорлари ва директор ўринбосарларининг иш ҳақини кўпайтириш билан боғлиқ харажатлар ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг амалга ошириш муҳимлигини назарда тутган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мажлисида халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини, Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан қатьий мониторинг ўрнатсин ва унинг натижаларини ҳар чоракда ўз мажлисларида муҳокама қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 25 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ–227-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 353-модда)