Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.11.2003 йилдаги 493-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 07.11.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ—ЧИМЁН—ЧОРВОҚ ДАМ ОЛИШ ЗОНАСИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш масканларига олиб борадиган автомобиль йўлида автотранспортнинг хавфсиз юришини таъминлаш ҳамда ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек автосайёҳларнинг тобора кўпайиб бораётганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2003 йил ва 2004 йилнинг биринчи ярмида Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини халқаро стандартлар даражасида мукаммал таъмирлаш ва қайта қуриш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-кўприк ишларини лойиҳалаштириш ва уларни бажариш бўйича — «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси бош буюртмачи ва бош пудратчи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр узатиш тармоқларини кўчириш ишларини лойиҳалаштириш ва уларни бажариш бўйича — «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бош пудратчи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа тармоқларини кўчириш ишларини лойиҳалаштириш ва уларни бажариш бўйича — Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош пудратчи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини лойиҳалаштириш ва таъмирлаш-қурилиш ишларини молиялаштириш манбаси этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги (Республика йўл жамғармаси) «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаси асосида 2003 йилнинг охиригача Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини лойиҳалаштириш, мукаммал таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари аванслаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси 2003 йилнинг 15 декабригача бўлган муддатда белгиланган тартибда ишчи ҳужжатлар билан биргаликда техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлансин, улар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика йўл жамғармасининг 2004 йилги харажатлар сметасида кўрсатиб ўтилган ишларни молиялаштиришни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йилнинг 1 июни Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш ва қайта қуришни тугаллаш муддати этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган объект қурилишида бевосита ишлаётган барча тоифадаги ходимларнинг ойлик иш ҳақига 1,3 коэффициент белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг корхона ва ташкилотлари Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлида ишларни бажариш учун олиб келинаётган техника, асбоб-ускуналар, материаллар, автотранспорт ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) истисно тариқасида озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар хокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вақтида ер ажратилиши, иморатлар бузилишини ва автомобиль йўли бўйи ободонлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган ходимлар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини, улар жойлаштирилишини ва овқатланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Ўзметкомбинат» бирлашмаси «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомасига кўра Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш ва қайта қуриш ишларини белгиланган муддатларда тугатиш учун зарур бўлган нефть маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ажратилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
493-сон