30.10.2003 йилдаги 475-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.10.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарорига мувофиқ ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 9-синфлари битирувчиларини 10-синфларга, касб-ҳунар коллежларига, академик лицейларга ва олий ўқув юртларига қабул қилишни пухта мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг шахсий таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига қўшимча равишда қуйидаги функциялар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган 9-синфларни битирувчиларни кейинчалик академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг 10-синфларида ўқитиш билан қамраб олишнинг истиқболли кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-синфларни битирувчиларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг кейинги шакллари билан тўлиқ қамраб олинишини ҳар йили тизимли назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактабларининг вақтинча ишлаб турган ўнинчи-ўн биринчи синфлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-синфларни битирувчиларнинг қамраб олиниши мониторингини амалга ошириш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ишларнинг аҳволини умумлаштириш ва ҳар йили 1 октябргача, янги ўқув йили бошланиши якунларига кўра Вазирлар Маҳкамасига ахборот материаллари тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан қарорлари олий, ўрта умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест маркази ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 14 майдаги 258-сон қарорининг 2-банди (Комиссия таркибига оид қисми) ва қарорга 2-илова;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «2003/2004 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2003 йил 14 июндаги 269-сон қарорининг 5-банди ва қарорга 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 30 октябрь,

475-сон