29.10.2003 йилдаги 471-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.11.2017 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЧИРЧИҚ ДАРЁСИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАСИ ВА ҚИРҒОҚБЎЙИ ПОЛОСАСИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон ва «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1992 йил 7 апрелдаги 177-сон қарорларига мувофиқ, Чирчиқ дарёси сув ресурсларини ифлосланишдан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида умумий майдони 1-иловага* мувофиқ туманлар бўйича тегишлича 9160,6 га ва 1440,6 га бўлган Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқбўйи полосаси тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқ бўйи полосасининг 2-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларга бириктирилган ерларига қўриқланадиган табиий ҳудудлар мақоми берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2001 йил 10 декабрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ экологик хавфли объектларни 2007 йилгача сувни муҳофаза қилиш зонасидан ва қирғоқбўйи полосасидан белгиланган тартибда ташқарига чиқаришга оид 3-иловага* биноан чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар, Тошкент шаҳри бўйича эса Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2002 йил 12 апрелдаги 02-229-сон хати билан келишилган 4-иловага* мувофиқ Чирчиқ дарёси ҳавзасини экологик соғломлаштириш чора-тадбирларини тасдиқласинлар ва амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3 ва 4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон плантанциялари барпо этиш учун сувни муҳофаза қилиш зонасига ер ажратиш имкониятини кўриб чиқсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонасида ва қирғоқбўйи полосасида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини назорат қилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 29 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
471-сон