Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сон Фармони 1-бандининг тўртинчи хатбошидаги «ягона солиқ» сўзлари «ягона солиқ тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармони 9-бандидаги «(уларнинг катта-кичиклигидан қатъи назар)» сўзлари «микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига дахлдор бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошидаги «ягона солиқ» сўзлари «ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 сентябрь,
ПФ-3658-сон