Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 08.11.2005 йилдаги ПҚ-215-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 08.11.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВЛАРИ (ШИРКАТЛАРИ)НИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА АЙЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш Дастурига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланган қуйидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага* мувофиқ, зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни 2006 йилда фермер хўжаликларига айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ, 2006 йилда қайта ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ҳудудида ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини барпо этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссиясига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда қайта ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) рўйхатини кенгайтириш бўйича тегишли ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси раҳбарлари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага мувофиқ икки ой муддатда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантиришни Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни талабларига тўла мувофиқ тарзда амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларини ташкил этишга даъвогарлар ўртасида очиқ ва ошкора танловлар ўтказилиши, Ғолибларни аниқлашда холислик ва ҳаққонийлик тамойиллари қатъий таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат хўжаликларини тугатиш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз вақтида ва тўлиқ якунланиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йилда қайта ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ҳудудида барпо этиладиган ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари 2-иловага қатъий мувофиқ равишда жойлаштирилишини бир ой муддатда аниқласин ва уларни ташкил қилиш устидан назоратни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» АК бўлинмалари билан қайта ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ўртасида аввал тузилган шартномаларга тенг ҳажмда давлат эҳтиёжлари учун 2006 йил ҳосилидан бошоқли дон харид қилиш учун янги ташкил этилган фермер хўжаликлари билан шартномалар имзоланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида бўшайдиган ходимлар иш билан таъминланишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси телевидение ва оммавий ахборот воситаларида фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш масалаларини ёритиш бўйича махсус кўрсатув ва рукнлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 8 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ–215-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 45-сон, 339-модда)