Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар
2003 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 27 майда имзоланган Эркин савдо тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришномани йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 8 январь,
5-сон