Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 10.12.1993 йилдаги 594-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ, «ЎЗМЕВАСАБЗАВОТУЗУМСАНОАТ», «ЎЗКООПТАЙЁРЛОВСАВДО» ТИЗИМЛАРИДА ШАРТНОМАВИЙ (ЭРКИН ) НАРХЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ҚЎЛЛАШДАГИ ЖИДДИЙ ҚОИДА БУЗИШЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада бозор иқтисодиёти қоидаларини рўёбга чиқаришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бу чора-тадбирлар орасида нархларни эркинлаштириш жараёни асосий ўрин тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ишларнинг бу соҳасида деҳқончилик саноати мажмуига етакчи ўрин ажратилади, бу тармоқда пахта ва бошоқли дон экинларидан ташқари барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари шартномавий (эркин) нархлар билан сотилмоқда. Бу мажмуа хўжаликлари ва корхоналарининг мустақиллигини таъминламоқда, уларга иқтисодий эркинлик ва ишбилармонликни кенг ривожлантириш, ишлаб чиқаришга кетадиган харажатларни олинадиган фойда билан мувофиқлаштириш, ўз меҳнат жамоаларининг ижтимоий вазифаларини фаоллик билан ҳал этиш имконини бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Молия вазирлиги, Давлат назорати қўмитаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан жойларда ишларнинг аҳволини ўрганиш ва деҳқончилик саноати мажмуига қарашли хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлардан 624 тасини танлаб текшириш давомида нарх белгилаш масалаларида бозор иқтисодиёти қоидалари қўпол равишда бузганлиги, тармоқ идоралари шартномавий (эркин) нархлар шаклланиши ва белгиланиши жараёнига ўзбошимчалик билан аралашганлиги ҳоллари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат», «Ўзкооптайёрловсавдо» ҳамда уларнинг республика ва вилоят бўлинмалари ўзларининг буйруқлари, йўриқномалари ва директив кўрсатмалари билан ўзларига қарашли корхоналар ва ташкилотларга маҳсулотларнинг ҳар хил турларига ҳеч бир нарса билан асосланмаган нарх даражаларини белгилаб берганлар. Масалан, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни 1993 йилда ўз тасарруфидаги бўлинмаларда янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг 907 турига нарх белгилашга доир 10 та меъёрий тавсифнома тайёрлаб жўнатган, ҳолбуки, республикада бу маҳсулотлар шартнома (эркин) нархларда сотилмоқда. «Ўзпаррандасаноат» республика ишлаб чиқариш бирлашмасида, Қашқадарё ва Тошкент вилояти тайёрлаш ва кооператив савдо ташкилотларида, Андижон, Бухоро ва Жиззах вилоятларининг кўпгина хўжаликлари ҳамда корхоналарида ҳам ана шундай ҳоллар аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир вақтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамда қайта ишланган маҳсулотларни сотиш нархларининг шаклланиши устидан тегишли идоравий назоратнинг йўқлиги оқибатида кўпгина корхона ва ташкилотлар нархларни сунъий равишда оширмоқдалар. Фойда ҳисобига қопланиши лозим бўлган харажатлар, шу жумладан, чорва моллари, паррандалар нобуд бўлиши оқибатидаги меъёрдан ортиқча зарар ва бошқа зарарлар маҳсулотнинг таннархига киритилмоқда. Тайёрлаш ва савдо устамалари ўзбошимчалик билан белгиланмоқда. Бунинг натижасида айрим хўжаликларда сунъий равишда юқори рентабелликка эришилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турлари бўйича эса рентабеллик даражаси 400 фоизгача етмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрланадиган, етиштириладиган ва сотиладиган маҳсулотларга нархнинг шаклланишидаги жуда кўп бузилишлар мазкур тармоқларда иқтисодий ишлар савиясининг етарли эмаслиги, республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» ва «Ўзкооптайёрловсавдо», уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарияти ва коллегиал органлари фаолиятида бозор муносабатлари қоидаларини амалда рўёбга чиқаришда талабчанликнинг йўқлиги сабабли юз берган. Бу масалаларда республика Молия вазирлиги тегишлича услубий ишни таъминламаяпти. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари нархларни эркинлаштириш жараёнига чуқур кириб бормаяптилар ва таҳлил қилмаяптилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Молия вазирлиги, Давлат назорати қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ бош бошқармасининг шартномавий (эркин) нархларнинг шаклланиши ва қўлланилиши асосланганлигини текшириш якунларига доир ахбороти кечинмаларини тугатиш юзасидан амалий чоралар кўриш учун вазирликларга, идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Н. Қ. Қаюмов), «Ўзкооптайёрловсавдо» (Э. Қ. Қурбонов), «Ўзмевасабзавотузумсаноат» (Ш. М. Мирзаев)да нарх белгилаш ва идоравий назорат масалаларига доир ишларнинг ташкил этилиши қониқарсиз деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарх белгилаш соҳасида жиддий бузилишларга йўл қўйилганлиги учун Қишлоқ хўжалиги вазири Н. Қ. Қаюмовга ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни раиси Ш. М. Мирзаевга ҳайфсан берилсин, «Ўзкооптайёрловсавдо» бошқаруви раиси Э. Қ. Қурбонов қаттиқ огоҳлантирилсин, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни раисининг ўринбосари А. Д. Иброҳимов ва «Ўзкооптайёрловсавдо» бошқаруви раисининг ўринбосари Т. К. Умарбековга қаттиқ ҳайфсан берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқорида қайд этилган камчиликлар ва нуқсонлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзкооптайёрловсавдо» ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» томонидан кўриб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи, «Ўзкооптайёрловсавдо» бошқарувининг қарори ҳамда «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни раисининг буйруғи билан «Ўзпаррандасаноат» республика ишлаб чиқариш бирлашмаси раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари В. И. Ким, Ғиждувон паррандачилик фабрикасининг директори И. Ҳ. Ҳакимов, «Ниёзботир» ижарачи фабрикасининг хўжалиги раиси Ғ. Хурибоев, Ғаллаорол консерва заводининг директори Б. Ботиров, Ғазалкент консерва заводининг директори А. Д. Тожибоев, Пешку туман маҳсулот тайёрлаш ва кооператив савдо бирлашмаси раиси Р. Асфаров, Ғузор туман маҳсулот тайёрлаш ва кооператив савдо бирлашмаси раиси Ғ. Пўлатов ишдан олинган. Мазкур идораларнинг тўрт нафар масъул мансабдор шахсларига қаттиқ ҳайфсан ва ўн бир нафар масъул мансабдор шахсларига ҳайфсан берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг эътибори ўз ҳудудларида жойлашган тайёрлаш, қайта ишлаш ва савдо ташкилотларида нарх белгилаш қоидалари бузилганлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқончилик саноати мажмуи тармоқларидаги иқтисодий ишларда талабчанлик бўшаштириб юборилганлиги, шунингдек, шартномавий (эркин) нархлар шаклланиши ва қўлланиши устидан тегишли назорат таъминланмаганлиги учун Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари М. О. Олимов, С.Қ. Хусенов, А. Соатов, Р. Н. Насимов, А. А. Раҳимбоевлар огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика вазирликлари, идоралари, концернлари, уюшмалари ва корпорациялари раҳбарларининг эътибори етиштириладиган ва сотиладиган маҳсулотларга корхоналар ва ташкилотлар томонидан шартномавий (эркин) нархлар тўғри шакллантирилиши ва қўлланилиши лозимлигига қаратилсин, нархларни буйруқ билан белгилаш ҳолларига йўл қўйилмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий сони доирасида марказий аппаратлар таркибида нарх белгилаш масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмалар тузилсин, улар малакали мутахассислар билан мустаҳкамлансин, иқтисодий ишлар ва ходимларга бозор муносабатларини амалга ошириш қоидаларини ўргатиш сифати оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ҳамда текшириш ўтказган идораларнинг ахбороти матбуотда эълон қилинсин, телевидение ва радио орқали эшиттирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ Жўрабеков зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
594-сон