Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг таклифлари тўғрисида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Соғлом авлод учун» жамғармаси таъсис конференциясининг шахсни маънавий ривожлантиришга, маданий ва жисмоний такомиллаштиришга, Ўзбекистон фуқароларининг соғлом ва ҳар томонлама камол топган авлодини тарбиялаш учун масъулият ва фахрланиш ҳиссини тарбиялашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни жамғарманинг фаолият доирасига киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари бўлган вазирликлар ҳамда идоралар, тиббиёт ҳамшираси гувоҳномаси беришни назарда тутган ҳолда, олий ва ўрта педагогика ўқув юртларининг ўқув режалари, дастурлари ва услубий қўлланмаларига махсус тиббий тайёргарлик курсларини киритсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги жорий ўқув йилида юқори синфларнинг ўқув дастурларига ўсмирлар ва қизлар гигиенаси ҳамда уларни жинсий тарбиялаш курсларини, уларга ўз саломатликларини ўзлари назорат қилиши қоидалари ва кўникмаларини ўргатишни киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги талабномаларига биноан ушбу мақсадлар учун қўшимча мaблaғлap ажратишни кўзда тутсин.
3. Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат божхона қўмитаси «Соғлом авлод учун» жамғармаси бошқаруви билан биргаликда бир ой муддатда таъсисчиларидан бири жамғарма бўлган корхоналардан имтиёзли солиқ олиш ва уларни божхона божларидан озод қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқсинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси импорт-экспорт операциялари бўйича ҳукуматлараро битимлар тузилаётганда «Соғлом авлод учун» жамғармасига, унинг устав фаолиятини амалга ошириши мақсадида, квоталар ажратишни назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари «Coғлом авлод учун» жамғармасининг таянч пунктларини ташкил этиш ва унинг жойлардаги фаолиятини таъминлаш мақсадида бинолар ва ер участкалари ажратсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув вилоятларнинг марказларида ва Тошкент шаҳрида «Соғлом авлод учун» жамғармасининг товарлар, шу жумладан, оналар ва болалар учун махсус озиқ-овқатлар сотиладиган ихтисослашган дўконларини ташкил этиш учун бинолар ажратсинлар.
7. Таъcис конференциясининг жамғарма бошқарувининг асосий хизматидан озод қилинган раисини сайлаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 июндаги 268-сон қарори билан тасдиқланган жамғарма тўғрисидаги Низомга тегишли ўзгаришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. «Соғлом авлод учун» жалғармаси бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзавтотранс» корпорацияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан биргаликда бир ой муддатда «Coғлoм авлод учун» жамғармаси марказий аппарати ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришда уларга йўловчилар ташиш транспортининг барча турларидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. «Соғлом авлод учун» жамғармаси бошқаруви раисига, унинг ўринбосарларига, директорига Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталарининг раислари ва раис ўринбосарлари учун тегишли равишда белгиланган моддий-маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари жорий этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Соғлом авлод учун» жамғармаси марказий аппаратига хизмат кўрсатиш учун иккита енгил автотранспортга лимит ажратсин.
«Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси «Соғлом авлод учун» жамғармаси талабномасига биноан енгил автотранспорт ажратсин.
11. Давлат телерадиокомпанияси, Давлат матбуот қўмитаси, республика ва вилоят газеталари таҳририятлари телевидение ҳамда радио дастурларига, матбуот нашрларига жамғарманинг мақсади, вазифалари ва фаолиятини кенг ёритиш учун «Соғлом авлод учун» махсус рукнини киритсинлар.
12. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Соғлом авлод учун» жамғармаси бошқарувини тарих музейининг Тошкент шаҳар, Охунбобоев кўчаси, 15-уйда бўшаган биносига жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 28 октябрь,
524-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 28 октябрдаги
524-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«Соғлoм авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси тўғрисидаги Низомга киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВA ҚЎШИМЧАЛАР
1. 11-бандда «ўринбосарлар» сўзидан кейин «шу жyмладан битта штатдаги» сўзлари киритилсин, «бош директор» сўзлари эса «директор» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 14-банд киритилсин:
Жамғарма бошқарувининг раиси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кредитларни тасарруф этувчи ҳуқуқи билан Жамғарма фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.
3. 14—23-бандлар тегишли равишда 15—24-бандлар деб ҳисоблансин.
4. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Жамғарманинг штатдаги ходимларининг сони 17 нафардан иборат қилиб белгиланади, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғарма мaблaғлapи ҳисобидан амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли
бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси
тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси
тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро
хайрия жамғармасининг
ТУЗИЛМАСИ
хайрия жамғармасининг
ТУЗИЛМАСИ