Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.12.1994 йилдаги 627-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 29.12.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилигини яхшилаш ҳамда уларнинг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг уруғчилик хўжаликлари томонидан 1995 йил ҳосилидан 52 минг тонна ҳажмдаги навли уруғларни давлат ресурсларига сотиш ва уруғчилик хўжаликларини вилоятлар бўйича 1 ва 2-иловаларга* кўра жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, республика хўжаликлари томонидан 1995 йил ҳосилидан 286,4 минг тонна миқдорида бошоқли дон экинлари уруғи 3-иловага* мувофиқ тўпланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ғалла» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, 1995 йил ҳосилидан бошлаб, ҳар йили ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликларига, участкалар ва бригадаларга элита ва биринчи репродукция уруғларни 4-иловага* мувофиқ миқдорларда сотишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари «Ғалла» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига дастлабки уруғчиликни ташкил этиш учун 400-500 гектардан суғориладиган ер майдонлари ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бухоро, Қашқадарё, Андижон вилоятларида ғалла илмий-тадқиқот институтининг бўлимларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Уруғчилик хўжаликларининг бошоқли дон экинлари уруғлари етиштиришдаги манфаатдорликларини ошириш мақсадида дон учун амалдаги харид нархларига элита уруғлар сотишда — 150 фоиз, биринчи репродукция уруғларни сотишда — 120 фоиз, иккинчи-учинчиларга — 100 фоиз, тўртинчи-бешинчиларга — 50 фоиз миқдорида устамалар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзмашсаноат» уюшмаси уруғчилик хўжаликларини уруғ тайёрлаш учун уларнинг буюртмаларига кўра уруғ тозаловчи техника, бошқа машина ва механизмлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат қўмитаси Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дон экинлари селекцияси бўйича тадқиқотларни кенгайтириш, илмий негизни мустаҳкамлаш ва республикада уруғчиликни ривожлантириш учун ҳар йили зарур бўлган маблағ ва моддий ресурслар ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
627-сон