Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «КИЧИК ВА МИКРО МОЛИЯЛАШТИРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
«Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ҳузуридаги Молиявий секторни ривожлантириш агентлиги ходимлари, чет эллик маслаҳатчилар ва экспертлар ишлаши учун жой бериш, шунингдек, телефон алоқаси хизматлари шаклида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Марказий банк томонидан улуш қўшилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Молиявий секторни ривожлантириш агентлиги лойиҳага Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўшилаётган улуш белгиланган тартибда ҳисобга олинишини таъминласин.
2. Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш кенгашининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 11 августдаги 348-сон қарорига 2-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 20-банди.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 4 август,
186-сон
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микро
молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга
оширишни мувофиқлаштириш кенгаши
ТАРКИБИ
молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга
оширишни мувофиқлаштириш кенгаши
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
| 1. Ҳакимов Ш.Ҳ. | — | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари, кенгаш раҳбари |
| 2. Мусаев Д.О. | — | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбарининг ўринбосари |
| 3. Лавозимига кўра | — | Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси |
| 4. Жўраев Ш.Ж. | — | «Асака-банк» бошқаруви раиси |
| 5. Боймуродов А.Ж. | — | «Агробанк» АТБ бошқаруви раиси |
| 6. Умаров З.А. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Молиявий секторни ривожлантириш агентлиги директори, кенгашнинг масъул котиби |
Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар кенгаш таркибига киритилади.
(илованинг 5-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.