Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.08.1993 йилдаги 400-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИНИНГ 1993 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИГИДАГИ ИШ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд қиладики, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида республикада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, халқ хўжалигини барқарорлаштириш, аҳолини олдиндан ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш ишлари давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг энг муҳим қарорлари янгиланди, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган қатор қонун актлари қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш жадаллаштирилди, кичик бизнес янада ривожлантириладиган бўлди, рақобатлашадиган муҳитни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратилмоқда. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари кенгайтирилмоқда. Хорижий фирмаларнинг илғор технологияси асосида тузилаётган қўшма корхоналарнинг сони ортиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув тузилмаларини ўзгартириш, халқ хўжалигини бошқаришнинг иқтисодий, бозор усулларига аста-секин ўтиш, давлат бошқаруви ва хўжалик фаолияти функцияларини бўлиш жараёнлари давом эттирилди. Халқ хўжалигининг аксарият тармоқлари корпорациялар, уюшмалар ва концернлар орқали бошқарилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ислоҳотларни ривожлантиришда макроиқтисодий барқарорликка муҳим аҳамият берилди. Агар 1992 йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши 9,6 фоизни ташкил этган бўлса, 1993 йилнинг биринчи чорагида — 4,5 фоизни, ярим йиллик якунлари бўйича эса — 3,3 фоизни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда жорий йилнинг июнь ойида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши 3,6 фоизга таъминланди. Ишлаб чиқариш тармоқлари томонидан 230 млрд. сўм фойда олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ молиявий сиёсат ўтказилиши, солиқлар йиғиш бўйича ишларнинг фаоллаштирилиши ярим йилликни давлат бюджети даромадларининг харажатлардан 80 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда ортиқча тугалланиши имконини берди. Иқтисодий ислоҳот хусусийлаштириш, деҳқон (фермер) хўжаликлари ташкил этиш соҳасида босқичма-босқич амалга оширилмоқда. «Маҳаллий саноат» корпорацияси, «Ўзмаишийуюшма», «Ўзбексавдо» уюшмаси ва Ўзбекбирлашув корхоналари ва ташкилотларини хусусийлаштириш жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, халқ хўжалигидаги аҳвол мураккаблигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика саноат корхоналарининг учдан бир қисмидан кўпроғи ўтган йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтириб юбордилар, маҳсулотларнинг 140 та энг муҳим туридан 76 таси бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш пасайиб кетди. Айниқса ўсиш суръатларининг анчa пасайиб кетишига «Ўздавкимёконцерн» (ўртоқ Мирхўжаев) — 14,5 фоиз, «Ўздавметконцерн» (ўртоқ Мақсудов) — 9 фоиз, «Ўздавқишлоқхўжаликмаш» концерни (ўртоқ Юсупов) — 5 фоиз, Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси (ўртоқ Нажимов) — 6 фоиз, йўл қўйдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қанча раҳбарлар иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда сифат жиҳатидан янги босқич — туб ўзгаришлар даври бошланаётганлигини ҳали тўла даражада англаб етмаётирлар. Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги ишларнинг аҳволини ўрганиш ҳам мана шундан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу вилоятларда ўтган йилнинг ана шу давридагига нисбатан саноат ишлаб чиқариши ҳажмининг тегишлича 19,9; 9,6 ва 10,5 фоизга пасайишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимё саноати ва қурилиш материаллари саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмининг қисқариб кетаётганлиги айниқса ташвишлидир. Фақат Тошкент вилояти бўйича синтетик аммиак ишлаб чиқариш 54,9 минг тоннага, минерал ўғитлар — 18,6, аммофос — 40,9 минг тоннага, қурилиш ғишти — 33,6 млн дона, линолеум — 686,4 минг кв. метрга, дераза ойнаси — 257 мкнг кв. метрга қисқарди. «Ўзқурилишматериаллари» концернининг (ўртоқ Искандаров) 63 хўжалик бирликларидан 26 таси товар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 1,2 млрд сўмга камайтирди. Сирдарё вилоятида буюмлар ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари ўтган йилнинг ана шу давридагига нисбатан 53,4 фоизни, ёғоч-тахта материаллари маҳсулотлари бўйича тегишлича — 16,7 ва қурилиш ғишти бўйича — 49,4 фоизни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавкимёконцерн» (ўртоқ Мирхўжаев) ва «Ўзқурилишматериаллари» концерни (ўртоқ Искандаров) раҳбарлари ўзларига қарашли корхоналар ва ташкилотларга нисбатан зарур даражада талабчанлик кўрсатмаяптилар, қувватлардан самарали фойдаланиш йўлларини изламаяптилар, айрим ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқончилик саноати комплексида ислоҳотни амалга ошириш жараёни суст бормоқда. 179 та норентабел ферма ҳозирга қадар жамоалар мулки қилиб берилмаган. Улардан 18 таси Навоий вилоятига, 16 таси Тошкент вилоятига, 10 таси Хоразм вилоятига тўғри келади. Андижон, Сирдарё, Хоразм вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида Ҳукуматнинг деҳқон (фермер) хўжаликларга ер ажратиш тўғрисидаги топшириғи қониқарсиз бажарилмоқда. Бу вилоятларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ер майдонларининг 13—30 фоизи ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш комплексини бошқариш ва маблағ билан таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги принципларига ўтиши паст суръатларда амалга оширилмоқда, буюртмачилар, пудратчилар ва банкларнинг пухта ўзаро келишиб ҳаракат қилишига эришилмаган. Натижада 53 та муҳим ишлаб чиқариш объектларидан ҳар иккитасидан бирида капитал маблағларнинг йиллик лимити атига 30 фоизга ўзлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарар кўриб ишловчи корхоналар сони камаймаяпти, Жорий йилнинг январь—май ойларида 848 корхона ва ташкилот 13 млрд сўмлик зарар кўриб ишлашга йўл қўйди. Зарар кўриб ишлашга йўл қўйган корхоналарнинг энг кўпи уй-жой-коммунал хўжалигида (тармоқ корхоналари ва ташкилотларининг умумий сонидан 56 фоизи), транспортда (30 фоиз), савдода (16 фоиз)дир. Кўрилган барча зарарларнинг деярли ярми транспортга, бешдан бир қисми саноат корхоналарига тўғри келади. Зарар кўриб ишловчи корхоналарнинг энг кўпи Андижон ва Навоий вилоятларида — 24 фоизни, Самарқанд вилоятида — 21 фоизни, Сирдарё вилоятида — 19 фоизни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликлар ишидаги кўрсатилган камчиликлар ҳамда йўл қўйилган хатоликлар Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг республика халқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни зарур даражада таъминламаганликлари натижасида рўй берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари ҳар бир корхона ва ташкилот бўйича биринчи ярим йиллик якунларини чуқур таҳлил қилсинлар, Ҳукуматнинг ушбу масала бўйича олдин қабул қилган қарорларини шак-шубҳасиз бажаришни ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларини ривожлантиришни чуқурлаштиришнинг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сирдарё вилояти ҳокимлигининг халқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий ислоҳотларни ташкил этиш ва амалга оширишдаги иши қониқарсиз деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент вилояти ҳокимлиги раҳбариятига халқ хўжалиги тармоқларига раҳбарлик қилишда жиддий камчиликлар мавжудлиги ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ташкилотчилик ишларининг бўшлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий аҳволнинг барқарорлигини таъминлаш ва вилоятда иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш учун масъул бўлган ҳоким ўринбосари ўртоқ Раҳимбоев назоратни бўшаштирганлиги ва ўзига бўйсунувчи бўлинмалар ва хизматлар ишидаги жиддий камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрмаганлиги учун қаттиқ огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят объектларини хусусийлаштириш бўйича қониқарсиз ишлари учун Давлат мулки қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича ҳудудий бошқармасининг бошлиғи ўртоқ Лозицкийга хайфсан эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жиззах вилояти ҳокимлигининг қўшма, кичик корхоналар ва кооперативларда халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажмларини оширишни таъминлашдаги қониқарсиз ишлари қайд этиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўрсатиб ўтилган вилоятлар раҳбарларидан Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган мажлис муҳокамасидан жиддий хулосалар чиқариб олиш, халқ хўжалиги тармоқларидаги қониқарсиз ишларнинг аҳволини тузатиш учун зудлик билан зарур чора-тадбирлар кўриш талаб қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тармоққа қониқарсиз раҳбарлик қилганлиги, маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқларнинг мунтазам бажарилмаганлиги ва зарур даражадаги интизомнинг йўқлиги учун «Ўздавкимёконцерн» раиси ўртоқ Мирхўжаевга қаттиқ хайфсан эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўртоқ А. Н. Возненко тармоқдаги ишларнинг аҳволини, шунингдек, ўртоқ Мирхўжаевнинг фаолиятини жамоада муҳокама қилсин, унинг мазкур лавозимда қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқсин ва таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзқурилишматериаллари» концернининг раиси ўртоқ Искандаровга ишдаги камчиликлари, ишлаб чиқариш суръатларининг пасайтириб юборилганлиги ва ўзига қарашли корхоналар, ташкилотлар раҳбарларига нисбатан талабчанликни бўшаштириб юборганлиги, республиканинг қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (ўртоқ Ҳамидов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Марказий банк, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга шу йилнинг биринчи ярим йиллигида халқ хўжалиги фаолияти якунларини чуқур таҳлил қилиш асосида 1994 йилда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболини белгилашни ва бюджетни тайёрлаш ишларини авж олдирсин ва уларни 1993 йил ноябрь ойида кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси, вазирликлар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар билан биргаликда энергия манбаларига нархларни бундан буён қўйиб юбориш заруратидан келиб чиқиб шу йилнинг 1 октябрига қадар республика халқ хўжалигида энергия ва ресурсларни тежаш тамойилини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетда назарда тутилган харажатларни олдинги ойда ҳақиқатда олинган даромадлар доирасида ҳар ойда маблағ билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан қўшимча маблағ ажратиш ҳақидаги таклифларни бошқа моддалар бўйича даромадларни кўпайтириш ёки харажатларни қисқартишни таъминлайдиган тадбирлар мавжуд бўлган ҳолдагина кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда халқ хўжалиги тармоқлари бўйича рентабеллик нормативларини ишлаб чиқсин ва Ҳукумат тасдиғига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика корхоналари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга шартнома нархлар қўйишни шакллантиришнинг иқтисодий ўзига хослигини мунтазам равишда таҳлил қилишни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат солиқ бош бошқармаси (ўртоқ Гатаулин):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда тадбиркорлик фаолиятидан даромад олувчи солиқ тўловчиларнинг ягона бирхиллашуви тизимини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда «Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказий банк (ўртоқ Муллажонов)га тижорат банклари билан биргаликда қуйидагилар тавсия қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган кредит ресурсларидан фойдаланишнинг самаралилигини чуқур таҳлил этиш. Рақобатга қобил бўлмаган, маҳсулотлари талаб қилинмайдиган ишлаб чиқаришларга кредит беришга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш, зарар кўриб ишловчи корхоналар учун бундан кейин ҳар қандай кредитни ундан фойдаланиш Ҳукумат даражасида пухта кўриб чиқилгандан кейин ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда иқтисодиётда ҳисоб-китобларнинг илғор шаклларини жорий этиш, вексель муомаласини ривожлантириш, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида бажарилиши учун банк муассасаларининг жавобгарлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат мулки қўмитаси (ўртоқ Ғафуров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда давлат мулки қийматини уни индексациялашни ҳисобга олган ҳолда белгилаш тартиби тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар билан биргаликда зарар кўриб ишлайдиган ва паст рентабелли давлат корхоналарининг биринчи навбатда хусусийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Меҳнат вазирлиги (ўртоқ Обидов) икки ҳафта муддатда иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашуви ва нархларнинг эркинлаштирилиши шароитларида аҳолини мўлжалли ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини тайёрлашни тугалласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ўртоқ Какемов), «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни (ўртоқ Мирзаев), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (ўртоқ Усмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг қандай бораётганлигини ҳар бир хўжалик бўйича батафсил ўрганиб чиқсинлар ҳамда Ҳукуматнинг тегишли қарори шак-шубҳасиз бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва концернлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тугалланмаган қурилишларни, ўрнатилмаган асбоб-ускуналар қолдиқларини кескин қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсинлар ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирликлар ва идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар раҳбарларининг диққат-эътибори корхоналар ва ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилаш бўйича ишларнинг етарли эмаслигига қаратилсин. Улардан корхоналарнинг зарар кўриб ишлашларини бартараф этиш, уларнинг молиявий аҳволини соғломлаштириш бўйича мукаммал чора-тадбирлар кўриш ва 9 ой якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларида кўриб чиқиш учун ҳисобот тайёрлаш талаб қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмаларнинг ҳисоботларини кўриб чиқсинлар ва зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўртоқ И. Ҳ. Жўрабеков:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқда иқтисодий ўзгартиришларнинг боришини, чорвачилик фермаларини хусусийлаштириш, давлат хўжаликларини мулкчиликнинг бошқа шаклларига ўтказиш, зарар кўриб ишловчи корхоналарни тугатиш, деҳқон (фермер) хўжаликларига ер ажратиш ва бошқа масалаларни ҳал этишни назарда тутган ҳолда, кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ А. Н. Возненко:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавкимёконцерн» тизимидаги ишларнинг аҳволини ўрганиб чиқсин ҳамда ишлаб чиқариш суръатларини ошириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилишини таъминласин, минерал ўғитларнинг алоҳида муҳим турларини ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайишига бундан кейин йўл қўймасин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон (фермер) ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда кичик ҳажмли техника ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Т. М. Мирёқубов:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика аҳолисига меъёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёж моллари Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган қарорларга мувофиқ тўла ҳажмда сотилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо, маиший хизмат ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳаларидаги зарар кўриб ишлайдиган корхоналарни текшириб чиқсин. 1993 йилнинг охиригача комплексдаги ҳар бир соҳа корхоналари ва ташкилотларини хусусийлаштириш, мослаштириш, бирлаштириш ёки тугатиш йўли билан уларнинг зарар кўриб ишлашларини бартараф этишнинг аниқ чора-тадбирларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ К. Н. Тўлаганов:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи даражали халқ хўжалиги объектларининг ишга туширилишини таъминласин, ижтимоий соҳа объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни кенгайтирсин, қурилиш-монтаж ишлари қиймати индексациялаштирилишининг асосланганлигини аниқласин, амалдаги нормативлар қўлланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ М. Қ. Қорабоев:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли тармоқларда ислоҳотларнинг қандай бораётганлигини чуқур таҳлил қилсин ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ижтимоий соҳани ривожлантириш концепциясини тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Ў. Т. Султонов:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл фирмалари билан тузилган контрактларнинг бажарилиши устидан назоратни кучайтирсин ва таклиф этилаётган контрактларнинг мақсадга мувофиқлигини экспертизадан ўтказсин. Бир ой муддатда рублга лицензия билан сотиладиган товарлар учун квота белгилаш ва уни амалга оширишни амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси (ўртоқ Шарипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлараро айирбошлашнинг ўзаро фойдалилигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимларнинг амалга оширилиши устидан назоратни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарларининг зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 9 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
400-сон