Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЙЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ ДАВЛАТ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА СУҒУРТА СУММАЛАРИ ВА СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан 2015 йил 28 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
«Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикасининг транспорт воситаларига чипта сотиб олган ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммаси ҳар бир йўловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 40 баравари миқдорида, тўлов миқдори — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,2 фоизи миқдорида белгилансин.
Хорижий эркин алмаштириладиган валютага чипта сотиб олинганда суғурта суммасининг миқдори 20000 доллар, тўлов миқдори — 2 доллар, ёхуд ушбу сумманинг бошқа хорижий валютадаги тенг қиймати миқдорида белгилансин.
Суғурта тўлови чипта қийматига қўшилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 апрелдаги 217-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат cyғуртасини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат суғуртаси бош бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларини мажбурий шахсий давлат суғурта қилиш қоидаларини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 30 июль,
379-сон