Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА, МАРКАЗИЙ БАНКИДА ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИДА КОНСУЛЬТАНТЛАР ЛАВОЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қapop қилади:
1. Молия вазирига Марказий банк Бошқаруви раисига ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви раисига штат жадвалига 3 нафардан консультант лавозимини киритишга рухсат берилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, қайд этиб ўтилган лавозимларга, одатда, тажрибали иқтисодиётчилардан, молиячилардан ва банк муассасаларининг амалиётчи ходимлари сирасидан бўлган чет эллик мутахассислар таклиф этилади.
Вазирлик ва банкларнинг раҳбарларига консультантлар меҳнатига шартнома асосида ҳақ тўлашга, зарур ҳолларда эса валюта билан ҳам ҳақ тўлашга рухсат берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 3 июль,
332-сон