Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқ-тартиботни ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги Низомга қуйидаги ўзгартириш киритилсин:
18-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ҳайъат таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири (раис) ва унинг ўринбосарлари лавозимлари бўйича, шунингдек, Вазирликнинг қуйидаги бўлинмалари раҳбарлари кирадилар:
Ташкилий-инспекторлик бошқармасининг бошлиғи;
Жиноят-қидирув Бош бошқармасининг бошлиғи;
Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши кураш Бош бошқармасининг бошлиғи;
Тергов бошқармасининг бошлиғи;
Ички қўшинлар бошқармасининг бошлиғи;
Академия бошлиғи;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири;
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг бошлиғи».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР Ички ишлар вазирлигининг ҳайъат аъзолари тўғрисида» 1990 йил 18 октябрдаги 337-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 14 декабрь,
602-сон