Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.12.1994 йилдаги 601-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 13.12.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВИЛОЯТ ТАСАРРУФИДАГИ ШАҲАРЛАРДА ЖОЙЛАШГАН ЎЗБЕКБИРЛАШУВ ТИЗИМИДАГИ НОН ПИШИРИШ КОРХОНАЛАРИНИ «ЎЗДОНМАҲСУЛОТ» ДАВЛАТ КОРПОРАЦИЯСИ ТАРКИБИГА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини нон ва нон-булка маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекбирлашув тизимидаги айрим нон пишириш корхоналарининг 1995 йил 1 январдаги барча активлари ва пассивлари билан «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси таркибига ихтиёрий равишда кириш тўғрисидаги таклифи 1-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекбирлашув Бошқаруви кўрсатиб ўтилган нон пишириш корхоналари акцияларининг назорат пакетини, кейинчалик уларни бошқариш ҳуқуқини шартнома асосида «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига берган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига сотиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси кўрсатиб ўтилган нон пишириш корхоналари билан томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида шартнома-битимларни тузишда «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нон пишириш корхоналарини техник қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва мукаммал тузатиш бўйича ташкилий-техникавий тадбирлар 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1995 ва кейинги йиллар учун инвестиция дастурини шакллантиришда «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясининг нон пишириш корхоналарига техник қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва ривожлантириш бўйича таклифларини ҳисобга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хусусийлаштирилган корхоналари қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун йўналтириладиган маблағларни 1995 ва кейинги йилларда «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига қарз сифатида белгиланган тартибда ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзмашсаноат», «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари ва Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси буюртмасига кўра нон пишириш корхоналарини жиҳозлаш учун печ-расстойка агрегатлари тўланмалари, хамир ва суюқ хамиртуруш тайёрлаш линиялари, тарози ускуналари ва махсус асбоб-ускуналарни кўплаб ишлаб чиқаришни ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси янги ишга туширилаётган нон пишириш корхоналарини газ билан таъминлашга ва ишлаб турган нон пишириш корхоналарининг газдан фойдаланиб ишлашга ўтишига рухсат берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ун етказиб беришни узлуксиз таъминлаш, нон ва нон-булка маҳсулотларини ташиш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига шартнома асосида қўшимча махсус автотранс ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекбирлашув бир ой муддатда «Ўзавтотранс» давлат корпорациясига ун ва нонни ташишга ихтисослаштирилган автотранспортни шартнома асосида берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси техник қайта жиҳозлашни, реконструкция қилишни амалга ошириш ва ишлатиш эҳтиёжлари учун «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига 1995 ва ундан кейинги йилларда металл прокати ва бошқа зарур моддий-техника ресурсларини контракт асосида харид қилишда ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси ижро этувчи аппарати ходимларининг сони 3 нафарга кўпайтирилсин ва 185 нафар миқдорида (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари вилоят тасарруфидаги шаҳарлар аҳолисини нон ва нон-булка маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида нон пишириш корхоналарига моддий-техник ёрдам ва кўмак берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Муталов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
601-сон