Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯЛАРИ АЪЗОЛАРИНИНГ ГОНОРАРЛАРИ, ДОКТОРАНТЛАР ВА АСПИРАНТЛАРНИНГ СТИПЕНДИЯЛАРИ МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республиканинг илмий салоҳиятини сақлаш ва мустаҳкамлаш, илмий фаолиятни рағбатлантириш, юқори малакали илмий ходимлар тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда олимлар, докторантлар ва аспирантларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси унвони учун ойлик гонорарлар, докторантлар ва аспирантларнинг стипендиялари миқдори шу йилнинг 1 декабридан бошлаб иловага мувофиқ белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, унвонлар учун гонорарлар ва стипендиялар тўлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур маблағлар ажратсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 1 декабрь,
578-сон
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси унвони учун гонорарлар, докторантлар ва аспирантлар стипендияларининг миқдори
|
|
Бир ойлик гонорар, |
| 1. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (академик) | Республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида |
| 2. Фанлар академиясининг мухбир аъзоси | Фанлар академияси академиги гонорари миқдорининг 70 фоизи |
| 3. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси | Фанлар академияси академиги гонорари миқдорининг 70 фоизи |
| 4. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзоси | Фанлар академияси академиги гонорари миқдорининг 50 фоизи |
| 5. Докторант | Ягона тариф сеткасининг 16-разрядида назарда тутилган маош миқдорида |
| 6. Аспирант | Ягона тариф сеткасининг 11-разрядида назарда тутилган маош миқдорида |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.