25.04.2003 йилдаги 485-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ БАҲОРИСТОН ВА УСМОН ЮСУПОВ ТУМАНЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг Баҳористон ва Усмон Юсупов туманларининг иқтисодий салоҳияти ва ижтимоий инфратузилмасидан, меҳнат ва моддий ресурсларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида, мазкур туманларда яшовчи аҳолининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қашқадарё вилояти таркибида Баҳористон ва Усмон Юсупов туманлари негизида умумий майдони 3,13 минг квадрат километр бўлган Миришкор тумани тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Миришкор тумани таркибига Баҳористон туманидаги Гулистон, Зафар, Помуқ, Чаманзор, Чандир, Шодлик ва Янги Жейнов ҳамда Усмон Юсупов туманидаги Авазчўл, Айзабод, Булуч, Вори, Гулистон, Гулшанбоғ, Жейнов, Миришкор, Обод, Элобод, Янги Миришкор ва Янгиобод аҳоли пунктлари ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг чегаралари график чизмасига мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миришкор туманининг маркази деб Янги Миришкор қишлоғи белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тугатилган Баҳористон ва Усмон Юсупов туманлари ҳудудида жойлашган сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлари янгитдан ташкил этилган халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутатлари эканликлари белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокимият ижроия органларини тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатишига доир масалаларни кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
485-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 38-модда)