Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИ ҲАМДА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИГА МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАР ВА АЖРАТМАЛАРНИ ҲИСОБЛАШ, ТЎЛАШ ВА ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 29 июнда 1333-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 августдаги 46, 49, 2011-24, 23/1-сонли «Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1333-4, 09.09.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки қарор қилади:
1. 2004 йил 25 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 35-сонли, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 74-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-24-сонли ва Марказий банкнинг 245-В-сонли қарори билан тасдиқланган «Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низом»нинг (2004 йил 6 апрель рўйхат рақами 1333 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 172-модда) 48-банди «а» кичик бандидаги «бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6400)» сўзлари «6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» счёти» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРОТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 21 июнь,
78-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 21 июнь,
79-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 21 июнь,
2004-40-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖАНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 21 июнь,
245-В-1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 306-модда)