Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАХТА ТОЛАСИНИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРГА СОТИШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Пахта толасини хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини такомиллаштириш, шунингдек хорижий инвестицияларни республика енгил саноатига жалб этишни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ–456-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 359-модда)
2. Белгилаб қўйилсинки, пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари орқали сотиш 2005 йил пахта хом ашёси ҳосилидан бошлаб счёт-фактураларда қўшилган қиймат солиғи суммасини пахта толасининг улгуржи сотиш нархида ажратиб кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Пахта толасини эркин алмаштириладиган валютага хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 19 октябрь,
232-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й. ,41-42-сон, 320-модда; 2006 й., 36-сон, 359-модда; 2008 й., 6-7-сон, 27-модда)