Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2011 19.10.2005 йилдаги 232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2011
Ҳужжат 19.10.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАХТА ТОЛАСИНИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРГА СОТИШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини такомиллаштириш, шунингдек хорижий инвестицияларни республика енгил саноатига жалб этишни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 447-сон қарорига мувофиқ пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга етказиб бериш улар билан ташқи савдо компаниялари ўртасида имзоланган шартномаларга қатъий мувофиқ ҳолда, «Коттон Оутлук»да эълон қилинадиган «А» индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаларига мувофиқ юклаб жўнатиш санасида вужудга келадиган жаҳон нархлари бўйича, 15 фоиз миқдоридаги чегирма билан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, 2005 йили ҳосилидан бошлаб пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш банклар, Ўзбекистон «Сифат» маркази, пахта терминаллари томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича қўшимча тўловларни, шу жумладан тўлови ташқи савдо компаниялари ихтиёрида қоладиган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган терминалларда пахта толасини сақлаш ва суғурта қилиш харажатларини ундирмасдан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари орқали сотиш 2005 йил пахта хом ашёси ҳосилидан бошлаб счёт-фактураларда қўшилган қиймат солиғи суммасини пахта толасининг улгуржи сотиш нархида ажратиб кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Пахта толасини эркин алмаштириладиган валютага хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 19 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й. ,41-42-сон, 320-модда; 2006 й., 36-сон, 359-модда; 2008 й., 6-7-сон, 27-модда)