Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 24 июндаги ПФ–3618-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 11 октябрь,
224-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 8-бандида:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва «Суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинг компаниялари) шаклидаги давлат бошқаруви органлари» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг иккинчи хатбоши «Аудиторлик ва суғурта ташкилотлари, биржалар» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинг компаниялари) шаклидаги давлат бошқаруви органлари» сўзлари қўшилсин;
б) 5-бандда:
учинчи хатбошидан «мазкур банднинг тўртинчи хатбошида назарда тутилганлардан ташқари» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи—еттинчи хатбоши тўртинчи—олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши «суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинг компаниялари) шаклидаги давлат бошқаруви органлари» сўзлари қўшилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги учинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган миқдорнинг 20 фоизи миқдорда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади»;
банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Деҳқон хўжаликлари рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлашдан озод қилинади»;
в) 11-банднинг иккинчи хатбошидаги «таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган» сўзлари «давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 12-бандда:
«а» кичик банди «бозор устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг камида 30 фоизини киритилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат» сўзлари билан тўлдирилсин;
«б» кичик банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Ушбу ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган, белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши керак»;
д) 72-бандда:
бешинчи хатбоши қуйидаги мазмунда баён қилинсин:
«номи ўзгарган тақдирда — туман (шаҳар) статистика органлари томонидан белгиланган тартибда берилган янги фирма номи тўғрисидаги гувоҳноманинг, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхалари, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек янги муҳр ва штамп намуналарининг уч нусхадаги эскизи»;
банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Муассислар таркибига хорижий шахс кириши билан боғлиқ ҳолда таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда рўйхатдан ўтказган органга, шунингдек ушбу Низом 12-бандининг «б» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам тақдим этилади»;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбоши тегишли равишда ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
е) Низом қуйидаги мазмундаги 76-банд билан тўлдирилсин:
«76. Бошқа органнинг юридик шахслар давлат реестрида ҳисобда турган тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ушбу реестрдан кўчирма ҳам тақдим этилади. Кўчирма тадбиркорлик субъекти мурожаати олинган пайтдан бошлаб бир кун мобайнида тадбиркорлик субъекти ҳисобда турадиган юридик шахслар давлат реестридаги орган томонидан берилади.
Тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказишда тадбиркорлик субъектига олдин рўйхатдан ўтказилган сана тўғрисида ҳамда рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумот кўрсатилган давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Тадбиркорлик субъектини янгидан рўйхатдан ўтказган орган икки кун мобайнида ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар давлат реестрида ҳисобда турган органга тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини юборади. Ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар давлат реестрида ҳисобда турган орган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини олгандан кейин унинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини янгидан қайта рўйхатдан ўтказган органга юборади ва бу тўғрисида давлат реестрига тегишли ёзув киритади»;
76-банд 77-банд деб ҳисоблансин;
ж) 1-илованинг I бўлими «Рўйхатдаги ходимларнинг тахмин қилинаётган сони __________ киши» хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Асосий фаолият тури __________».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ундириладиган хорижий валютадаги божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тарифлари ставкаларининг I бўлими.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 47-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда)