Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК БОШ БОШҚАРМАЛАРИ, ШАҲАР (ТУМАН) АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК БЎЛИМЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ НИЗОМЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 ноябрдаги 294-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳамда шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 1 декабрь,
580-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва
қурилиш қўмитаси тўғрисида
қурилиш қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш («Давархитектқурилиш») қўмитаси* Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органи ҳисобланади.
*кейинги ўринларда Қўмита деб аталади
2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
3. Қуйидагилар Қўмитанинг бош вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
архитектура ва қурилиш соҳасида ягона илмий-техника сиёсатини амалга ошириш;
шаҳарсозлик, архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятининг норматив-ҳуқуқий асосларини, давлат нормалари ва стандартлари тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
республика шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган жойларини режалаштириш ва у ерларда иморат қуришнинг давлат ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
архитектура ва шаҳарсозликни янада ривожлантириш, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган жойларда иморат қуришнинг архитектура-режалаштириш ва архитектура-бадиий сифатини такомиллаштириш;
архитектура, қурилиш ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида фанни ривожлантириш, қайд этилган соҳаларда илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш, фан ва илғор тажриба ютуқларини лойиҳалаш ва қурилишга жорий этиш;
лойиҳалаш ва қидирув ташкилотлари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, улар ишининг самарадорлигини ошириш;
лойиҳалашда, қурилишда ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқаришда давлат шаҳарсозлик интизомига, нормалар ва стандартларга риоя қилинишини назорат қилиш, уй-жой-хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги қурилишнинг сифати устидан назоратни амалга ошириш;
манфаатдор вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари билан келишган ҳолда қурилишда нарх белгилаш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;
архитектура, шаҳарсозлик, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар, муҳандислик асбоб-ускуналари бўйича смета нормаларини, республика стандартлари ва қурилиш нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталарининг ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг, уларга қарашли ташкилотларнинг архитектура ва қурилишга қурилиш соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштиришга доир қонун ҳужжатларига зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
давлат инвестициялари ҳисобига амалга ошириладиган капитал қурилишда ҳамда конструкциялар ва деталларни ишлаб чиқаришда риоя этилиши мажбурий бўлган асосий қурилиш материаллари сарфи нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
намунавий лойиҳа ечимларини, кўп марта қўлланиладиган уй-жой ва жамоат биноларининг аниқ манзилли, минтақавий ва тажриба лойиҳаларини, қурилиш конструкциялари ва буюмларининг каталоглари ва рўйхатини, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
корхоналар ва ташкилотларга лойиҳалаш, муҳандислик қидирувлари, экспертиза ўтказиш, қурилиш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи сертификатлар ва лицензиялар бериш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш;
ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларга эга бўлмаган ташкилотларни маблағ билан таъминлашни тўхтатиш ҳақида банк муассасаларини хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурилишнинг ҳамда қурилиш индустрияси ва бинокорлик материаллари саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати устидан давлат назоратини амалга ошириш, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда метрологик назоратни амалга ошириш, қурилиш соҳасида идоравий метрологик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш зарур лойиҳа-смета ҳужжатларисиз, тасдиқланган лойиҳалардан четга чиққан ҳолда, қурилиш нормалари, қоидалари, стандартлари талаблари ҳамда лойиҳалаш ва қурилишдаги техникавий шартлар бузилган ҳолда амалга оширилаётган қурилишни тўхтатиб қўйиш, маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақиқлаш, белгиланган тартибда молиявий жазолар бериш;
(3-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
давлат комиссиялари томонидан республика ҳудудида фойдаланишга топшириладиган объектларни қабул қилиб олиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қоида бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун материалларни прокуратурага ошириш;
қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларни сертификациялашда, қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш масалаларини ҳал этишда ҳамда чет эл фирмалари томонидан объектлар қуриш учун контрактлар тузишда қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт ва экспорт қилинаётган қурилиш маҳсулотини экспертизадан ўтказиш ва унинг республика норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш (мажбурий равишда сертификатлаштириш керак бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилган импорт қилинаётган маҳсулот, мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда, экспертизадан озод қилинади);
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарорига мувофиқ ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурилишни стандартлаштириш ва сертификациялаш масалалари бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, корпорациялар ва бошқа ташкилотларнинг белгиланган тартибда улар томонидан тасдиқланадиган режа лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш, стандартлаштириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиш;
(3-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
давлат бошқарув органлари билан биргаликда қурилишда ва лойиҳалашда нормал рақобат шарт-шароитларини яратишга йўналтирилган монополияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш;
идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши лойиҳа, шаҳарсозлик ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасини амалга ошириш;
қурилишнинг техникавий даражаси ва индустриялаштирилишини ошириш, ресурсларни тежаш, қурилиш ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштиришни ривожлантириш, қурилишда ишлар сифатини ошириш, қурилишда материаллар ва меҳнат сарфини камайтириш ишларини ташкил этиш;
республика қурилиш комплексида ишларнинг аҳволини комплекс техникавий-иқтисодий таҳлил қилиш, уларнинг ривожланиш тамойилларини ўрганиш ва қонуниятларини умумлаштириш, қурилиш маҳсулотларига нарх белгилаш сиёсатини ўрганиш ва уларнинг истиқболини белгилаш, лойиҳалаш ва қурилишни бошқаришнинг иқтисодий механизми ва ташкилий тузилмалари шакл ва услубларини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
инвестиция фаолиятида давлат сиёсатини шакллантириш ва рўёбга чиқаришда қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан иқтисодий, техникавий, илмий ҳамкорликни амалга ошириш, қурилишда стандартлаштириш, техникавий нормалаш ва сертификатлаштириш Давлатлараро илмий-техника комиссияси ишларида қатнашиш.
(3-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
4. Қўмита ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
архитектура ва шаҳарсозликда, лойиҳалашда, қурилишда, инвестициялашда, меъёрлаштиришда, стандартлаштиришда ва нарх белгилашда ягона илмий ва техника сиёсати ўтказилишини амалга оширади;
капитал қурилишда, қурилиш индустриясида ва бинокорлик материаллари саноатида илмий-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишни амалга оширади;
архитектура, шаҳарсозлик, хўжалик ва саноат қурилишини, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган жойларда иморат қуришнинг архитектура-бадиий сифатини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари .билан биргаликда истиқболни белгилаш даврига республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш давлат дастурлари ва тамойилларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
туман режалаштириш схемалари ва лойиҳалари, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларнинг бош режалари, бошқа режалаштириш ҳужжатлари, муҳофаза этиладиган тегралар ва ҳудудларни хавфли геологик жараёнлардан ҳимоя қилиш схемалари, сейсмик микрорайонлаштириш хариталари, индустрия буюмлари, конструкциялари, материаллари каталоглари ишлаб чиқилишини ташкил этади;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
архитектура ва шаҳарсозлик, инвестиция фаолияти, қурилишнинг иқтисодий механизми республика қурилиш мажмуи бўйича стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ва норматив ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик қурилишда, стандартлаштириш соҳасида фанни ривожлантириш йўналишларини белгилайди, янги истиқболли қурилиш материаллари, конструкциялар ва технологиялар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
манфаатдор вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда республика қурилиш комплексида иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишларини белгилайди, архитектура, қурилиш, шаҳарсозлик қурилиш индустрияси, бинокорлик материаллари саноати соҳасида мақсадли илмий-техникавий дастурларни ва уларни рўёбга чиқаришга доир таклифларни ишлаб чиқади, мажбурий равишда сертификатлаштирилиши керак бўлган қурилиш маҳсулоти номенклатураси бўйича таклифлар тайёрлайди;
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
вазирликлар, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари билан республика давлат назорат органлари ўртасида лойиҳа ечимлари бўйича келиб чиққан келишмовчиликларни кўриб чиқади, улар бўйича узил-кесил қарорлар чиқаради ёки тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш ва тартибга солишга доир таклифларни ишлаб чиқади, республика қурилиш комплексининг иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, ўрганиш ва умумлаштириш асосида бошқаришнинг иқтисодий механизмларидан фойдаланган ҳолда илғор илмий ишланмаларни қурилиш комплексига ва бинокорлик материаллари саноатига жорий этади;
қабул қилинган лойиҳа ечимларига риоя қилиниши ҳамда қурилиш ва қурилиш индустриясининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширади;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ республика ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳа, қурилиш ва эксперт фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;
минтақанинг табиий-иқлим, демографик миллий ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда республика ва минтақавий қурилиш нормалари ва қоидаларини, стандартларни, шунингдек уй-жойлар ва жамоат биноларининг ҳудудий ва тажриба лойиҳаларини, янги намунавий лойиҳа ечимларини ишлаб чиқади ва амалга киритади;
республикада лойиҳа-смета ишларини янада такомиллаштириш ишларини олиб боради, лойиҳалаштиришга республика ҳудудида жойлашган ҳамда уй-жойлар, жамоат ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги биноларни ва иншоотларни қуриш, қайта қуриш ва модернизация қилиш учун лойиҳалаш ва муҳандислик қидирувларини амалга оширувчи барча ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади;
лойиҳаларни идорадан ташқари экспертиза қилиш органлари фаолиятига раҳбарлик қилади, лойиҳа-шаҳарсозлик ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертиза қилинишини белгиланган тартибда ташкил этади;
архитектура ва шаҳарсозлик, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида илмий-техника ахборотини, фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тарғиб қилишни, кўргазмалар, семинарлар, илғор тажриба мактабларини ўтказишни, илмий-техника адабиёти, норматив ҳужжатлар ва стандартларни нашр этишни ташкил этади ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
архитектура ва қурилиш, бинокорлик материаллари саноати қурилиш соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан илмий-техника ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади.
(4-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
5. Қўмитага қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
архитектура ва қурилиш соҳасида муҳим халқ хўжалиги муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ташкил этиш. Материалларни ишлаб чиқишга илмий-тадқиқот, технология, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, шунингдек алоҳида олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;
вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, концернлар ва уюшмаларда, илмий-тадқиқот муассасаларида, лойиҳалаш қидирув, қурилиш ташкилотларида ва корхоналарда илмий тадқиқот дастурлари бажарилишини, лойиҳалаш ва қурилишнинг техник даражасини, ишларни стандартлаштириш ва сертификациялаш ишлари ташкил этилишини, бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари, ишлаб чиқарилаётган қурилиш конструкциялари, буюмлар ва материаллар сифатини, шунингдек қурилиш техникасидан фойдаланиш самарадорлигини текширишни белгиланган тартибда ўтказиш, вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ҳамда республика давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари ва уларга қарашли ташкилотлар раҳбарларининг ушбу масалалар бўйича ахборотлари ва хабарларини эшитиш, қайд этиб ўтилган текширишлар, ахборотлар ва хабарлар натижалари бўйича қарор қабул қилиш;
ўз фаолияти учун зарур бўлган статистика ахборотини олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита ҳузурида қурилиш мажмуида стандартлаштириш, янги технологиялар ва архитектура-лойиҳа ечимларини экспериментал текширишдан ўтказиш ҳамда жорий қилиш бўйича хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар ташкил этиш.
(5-банднинг охирги хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори таҳририда)
6. Қўмита капитал қурилишда илмий-техника тараққиётини жадаллаштиришга қаратилган ягона техника сиёсати ўтказилиши, шаҳарсозлик, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган жойларнинг архитектура қиёфаси яхшиланиши, лойиҳа-смета ишлари такомиллаштирилиши, лойиҳалаш ва қурилиш билан боғлиқ бўлган фаннинг ривожлантирилиши учун жавоб беради.
Қўмитанинг ўз ваколати доирасида қабул қилган ҳужжатларининг барча вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Қўмита зарур ҳолларда республиканинг бошқа вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан қўшма норматив ҳужжатлар чиқаради.
7. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Қўмита раисининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарлари бўлади. Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлашни Қўмита раиси амалга оширади.
8. Қўмита раиси «Давархитектқурилиш»га юклатилган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Қўмита фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилишда раис ўринбосарларининг, Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди.
9. Қўмитада раис (ҳайъат раиси) ва лавозимлари бўйича раис ўринбосарлари ҳамда Қўмитанинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Қўмита ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
10. Қўмита ҳайъати ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида архитектура ва қурилиш соҳасида архитектура ва шаҳарсозлик даражасини оширишга, капитал қурилишда илмий-техника тараққиётини жадаллаштиришга, қурилишни такомиллаштиришга қаратилган ягона илмий-техника сиёсатини ўтказишнинг асосий масалаларини ҳамда Қўмита фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади, Қўмита тизимидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга амалий раҳбарлик қилиш масалаларини, муҳим буйруқлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилади.
Ҳайъат қарорлари Қўмита раисининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади, Раис билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилган ҳолда ўз қарорини ҳаётга жорий этади, ҳайъат аъзолари эса, ўз навбатида, ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
11. Қўмитада архитектура, шаҳарсозлик ва капитал қурилишда илмий-техника тараққиётининг муаммоларини ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини кўриб чиқиш ва изланиш учун илмий-техника кенгаши тузилади. Илмий-техника кенгашига Қўмита раиси бошчилик қилади. Кенгашнинг шахсий таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади. Вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, уюшмалар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари илмий-техника кенгашида ишлашга жалб қилинишлари мумкин.
12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар архитектура ва шаҳарсозлик маҳаллий давлат органлари Қўмита тизимига киради, Қўмита улар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни амалга оширади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари раҳбарларини тайинлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
13. Қўмита марказий аппарати тузилмаси, ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
14. Қўмита марказий аппаратининг штат жадвали, шунингдек, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади. Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси ва Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
15. «Давархитектқурилиш» юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вилоят, Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик
бош бошқармаси тўғрисида
бош бошқармаси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1. Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимлигининг архитектура ва шаҳарсозлик Бош бошқармаси («Бошархитектура») республика архитектура ва шаҳарсозликни бошқариш органларининг ягона тизимидаги вилоят (шаҳар) бўғини ҳисобланади ва ўз фаолиятида тегишли вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига бўйсунади.
Бош архитектура ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш Қўмитасининг қарорларига, буйруқларига ва йўриқномаларига, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимлигининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қилади.
2. Қуйидагилар «Бошархитектура»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий ва истиқболдаги вазифаларини ҳал этишга, ҳаёт кечириш муҳитларини такомиллаштириш ва уларнинг архитектуравий қиёфасини яхшилашга қаратилган архитектура-шаҳарсозлик тадбирларини амалга ошириш;
вилоят ҳудудида жойлашган шаҳар ва қишлоқларни минтақавий хусусиятларни, кўп асрлик ўзбек миллий шаҳарсозлик маданиятини, шунингдек, жаҳон архитектура ва шаҳарсозлик тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришни таъминлаш;
саноат бинолари ва иншоотларининг архитектура ечимлари сифат даражасини ошириш, саноат тармоқларини комплекс шакллантиришни ва уларнинг ҳудудларини ободонлаштиришни ва кўкаламзорлаштиришни таъминлаш;
қишлоқлар бош режаларининг амалга оширилишини, уларнинг комплекс қурилишини, турар-жой районларининг қурилиши ва ободонлаштирилиши сифатини, муҳандислик инфраструктурасини ва транспортни назорат қилишни ҳамда лойиҳада қабул қилинган экология ва ишлаб чиқариш, шаҳар атрофи, рекреация, табиатни муҳофаза қилиш ҳудудлари, миллий боғлар ва қўриқхоналарни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик принципларига риоя этилишини таъминлаш;
архитектура ва шаҳарсозлик талаблари бўйича лойиҳалаш, илмий-тадқиқот, шунингдек, қидирув, қурилиш ва тузатиш-қурилиш ишларини мувофиқлаштириш;
шаҳарсозлик ечимларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш;
вилоят ҳудудида амалга оширилаётган инвестиция фаолиятини шакллантиришда иштирок этиш;
бошқариладиган бозор иқтисодиёти шароитида лойиҳалаш, қурилиш ва тузатиш-қурилиш ишлаб чиқаришининг турли шакллари ва усулларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
архитектура-шаҳарсозлик органлари кадрларининг касб малакаси даражасини ошириш, архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш жараёнларини бошқаришнинг замонавий ташкилий, иқтисодий ва техник усулларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш масалаларини ошкоралик принциплари ва аҳолини ҳамда жамоат ташкилотларини шаҳарсозлик ечимларини, ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни муҳокама қилишга жалб этиш асосида ҳал қилиш.
3. Кўрсатилган масалаларни ҳал этиш учун «Бошархитектура»га қуйидаги вазифалар юклатилади:
турар жой районларини режалаштириш схемаларини ва лойиҳаларини, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшайдиган жойларнинг бош режаларини, саноат узелларининг бош режалари схемаларини, батафсил режалаштириш лойиҳаларини, бошқа лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини, муҳофаза тегралари лойиҳаларини ва ҳудудларни хавфли геологик жараёнлардан ҳимоя қилиш схемаларини, сейсмик микрорайонлаштириш хариталарини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва назорат қилиш;
шаҳарсозликни ҳужжатлаштиришни рўёбга чиқаришни доимий назорат қилишни амалга ошириш, ўзига қарашли ҳудуддаги қурилиш объектлари бўйича лойиҳалаш ишларини ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириш;
режалаштириш ва обод қилиш лойиҳаларини, ўзига қарашли ҳудудда қуриш учун барча бино ва иншоотларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш ҳамда уларни тасдиқлаш ёки келишиб олиш учун ҳокимликка тақдим этиш;
вилоят, Тошкент шаҳар ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ва комплекс режалар (концепциялар)ни ишлаб чиқишда ва келишиб олишда иштирок этиш;
талаб ва таклифларни, конъюнктуранинг аҳволини, лойиҳа ишлари ва хизматлари бозорини ривожлантириш тамойиллари ва истиқболларини ўрганиш бўйича ишларни ташкил этиш, архитектура ечимлари даражасини ва шаҳарсозлик тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида лойиҳачилар, инвесторлар ва пудратчиларнинг рақобатидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда иморатлар солиш қоидаларини ва бошқа қурилиш, қайта қуриш, таъмирлаш, замонавийлаштириш ва регенерациялаш, асосли тузатиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва шаҳар дизайни масалаларини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек лойиҳалаш ва қурилишдаги нормаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимлигига лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари асосида ердан фойдаланиш шартлари бўйича таклифлар киритиш;
биринчи навбатдаги қурилишни жойлаштириш лойиҳасига ва пухта режалаштириш лойиҳаларига мувофиқ қурилишнинг барча турлари учун ер майдонларини аниқлаш, ер майдонлари бериш ҳақидаги ҳокимлик қарорларининг лойиҳаларини тайёрлаш, сув билан таъминлаш ва канализация иншоотларини ҳамда бошқа муҳандислик объектларини, шунингдек муҳандислик коммуникациялари трассаларини жойлаштириш;
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг қарорларига мувофиқ қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини танлаш, жойлаштириш ва ер ажратиш. Ажратилган ер майдонларининг чегараларини аниқлаш;
белгиланган тартибда тасдиқланган техник ҳужжатлар ва ажратилган маблағларга мувофиқ иморат қурувчи-буюртмачиларга қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш ҳамда объектларни қайта қуриш ишларини амалга оширишга рухсатномалар бериш;
иморат қурувчи-буюртмачиларга лойиҳалаш учун архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва топшириш ҳамда инвестиция ишланмаларини амалга ошириш, қурилишнинг барча турлари учун лойиҳа-қидирув ишларини ўтказиш, биноларни комплекс қайта қуриш, асосли тузатиш, таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш учун қурилиш паспортларини топшириш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, лойиҳачилар ва пудратчиларга, лицензия беришнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибига ва шартларига мувофиқ, тегишли фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар бериш ҳақидаги масалалар бўйича Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига таклифлар тайёрлаш ва уларни ҳал қилишда иштирок этиш;
вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимига архитектура-шаҳарсозлик вазифаларини самарали ҳал этишга ёрдам берувчи инвестиция жараёни иштирокчиларига имтиёзли солиқ солиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш ва уларни муҳофаза қилиш ҳудудларини белгилаш;
архитектура ва шаҳарсозлик қурилиш материаллари саноати масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан чет мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан амалга ошириладиган илмий-техникавий ва иқтисодий ҳамкорликда иштирок этиш;
қурилиш ва қайта қуриш ишларининг сифатини назорат этувчи тегишли давлат архитектура-қурилиш органларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш, қурилиши (қайта қуриш) тугалланган турар жой-хўжалик ва коммунал қурилиш, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни фойдаланишга қабул қилишда белгиланган тартибда иштирок этиш;
тасарруфидаги архитектура-шаҳарсозлик органининг таркибий бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилиш, хўжалик ҳисобидаги лойиҳа-ишлаб чиқариш, архитектура-режалаштириш бюроларининг, лойиҳа-маслаҳат фирмаларининг, шунингдек, бош архитектор ихтиёридаги лойиҳалаш ташкилотларининг фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириб бориш;
лойиҳаларни ички идоравий экспертиза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-режалаштириш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертиза қилишни ташкил этиш;
геодезия хизмати ишига раҳбарлик қилиш ва уни назорат этиш;
ер кадастрини, ер ажратиш ва иморат қуришга оид жорий-оператив режалар тузишни, ер ости коммуникациялари жойлашишини рўйхатга олиш режаларини ва муҳандислик-геология ишланмалари атласларини юритиш бўйича ишларни ташкил этиш; ер участкалари ажратиш, лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини, шунингдек давлат архитектура-қурилиш назорати хизмати ҳужжатларини муддатсиз сақлашга доир ягона техника архивини ташкил этиш.
4. «Бошархитектура»га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
ўз ҳуқуқ доирасида ўзига қарашли ҳудудда архитектура ва шаҳарсозликка оид барча масалалар бўйича давлат ҳамда хўжалик бошқарув органлари ва уларга қарашли ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, хорижий ва қўшма юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар фуқаролари бажариши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
ҳар қандай қурилиш объектларига, қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкциялар ишлаб чиқарадиган корхоналар ва ташкилотларга, бу корхона ва ташкилотларнинг қайси идорага бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳеч бир тўсиқсиз кириш ва у ердаги ишларнинг боришини назорат қилиш;
норматив, архитектура-шаҳарсозлик экология талабларига ва архитектура ҳамда шаҳарсозлик органлари томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириқларига жавоб бермайдиган лойиҳаларга розилик беришни рад этиш;
тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларини, норматив талабларни бузган ва улардан четга чиққан ҳолда бажарилаётган, кишиларнинг ҳаётига ва саломатлигига хавф солувчи, тарихий ва маданий бойликларни, шу жумладан, архитектура ва шаҳарсозлик ёдгорликларини, шаҳар ва табиат ландшафтларини йўқ қилувчи, шунингдек фуқаролар, давлат ва юридик шахсларнинг мулкига, ҳуқуқига ва манфаатларига зарар етказувчи қурилишларни маблағ берувчи банклар орқали маблағ билан таъминлашни ва уларга кредит беришни бутунлай ёки қисман тўхтатиб қўйиш, қуриш-монтаж қилиш, тузатиш-қуриш ва бошқа ишларни бундан кейин амалга оширишни тақиқлаш;
амалдаги йўриқномалар ва нормативларни бузган ҳолда ёки белгиланган тартибда бериладиган рухсатномасиз олиб борилаётган топогеодезия ва муҳандислик-геологик қидирув, режалаштириш ва қазиш ишларини амалга оширишни тўхтатиб туриш;
ўзбошимчалик билан иморат қуришда, шаҳарсозлик интизомини, қурилиш ва архитектура соҳасидаги амалда бўлган қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар ҳамда ҳудудларида мазкур ҳуқуқ бузилишларига йўл қўйилган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларини белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларида иш қўзғатиш, уларга мустақил равишда жарималар солиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига амалдаги қонунларни, шаҳарсозлик, экология ва бошқа норматив талабларни бузган ҳолда ишлаётган лойиҳа, қурилиш ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг лойиҳалаш, қуриш ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияларини олиб қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш;
юклатилган вазифаларни бажариш учун ўзига қарашли ҳудуддаги тегишли статистика органлари, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналардан, уларнинг қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, маълумотлар, шунингдек ўз ҳуқуқ доирасига тегишли масалалар бўйича режа-ҳисобот маълумотларини олиш;
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш.
5. «Бошархитектура»га бошлиқ — вилоят ва Тошкент шаҳар бош архитектори бошчилик қилади, уни вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимининг тавсиясига кўра Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тайинлайди. Бош архитектор ўринбосарларга, шу жумладан, вилоят ва Тошкент шаҳри бош архитекторининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш Қўмитаси томонидан тайинланадиган бир нафар давлат архитектура-қурилиш назорати бошлиғига эга бўлади.
6. Вилоят, Тошкент шаҳар «Бошархитектура» бошлиғи — бош архитекторга «Бошархитектура»га юклатилган вазифаларни бажариш учун барча ҳуқуқ ва ваколатлар берилади, шунингдек у қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
зарур бўлган ҳолларда лойиҳачиларнинг доимий ёки вақтинчалик ижодий жамоаларини ва эксперт гуруҳлари ҳамда идоралараро комиссиялар ташкил этиш ва уларга бошчилик қилиш, шартнома асосида архитекторларни ва бошқа мутахассисларни уларда ишлашга жалб этиш;
лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ва алоҳида бинолар ва иншоотлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда муаллиф сифатида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда ўз олдида турган вазифаларни бажариш учун бош архитекторга қарашли хўжалик ҳисобидаги лойиҳа-ишлаб чиқариш, архитектура-режалаш, лойиҳа-маслаҳат бериш бюроларини тузиш ва улар фаолиятининг мавзу йўналишини белгилаш;
ўзига бўйсунувчи архитектура-шаҳарсозлик органининг, шунингдек ўзига қарашли хўжалик ҳисобидаги бўлинмалар ва ташкилотларнинг вазифаларини белгилаш, Устав (Низом)ини, тузилмасини ва ходимлари сонини тасдиқлаш, шу ташкилотларнинг раҳбарларини ўз ҳуқуқ доирасида тасдиқлаш;
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда ўзига қарашли ташкилотлар, вақтинчалик ижодий жамоалар, буюртмачилар ва бошқа ташкилотлар ҳамда корхоналардан тушган ажратмаларни жамлаш учун банк муассасаларида махсус счёт очиб марказлаштирилган жамғарма тузиш. Ундан архитектура-шаҳарсозлик органлари ходимларининг касб малакаси даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, алоҳида объектларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун танловлар, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини режалаштириш ишларини, кўчма кўргазмалар ташкил этиш ва ўтказиш, тажриба алмашиш ва халқаро ижодий алоқалар ўрнатиш бўйича семинарлар ва кенгашлар ўтказиш, ижодий сафарларга бориш, Бош бошқарма фаолияти билан боғлиқ архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари ва бошқа масалаларга оид харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
7. Бош архитектор ўз ишларини тегишли туман (шаҳар)ларнинг давлат бошқарув органлари, бошқарманинг тармоқ ва тармоқлараро ҳудудий органлари, ижодий уюшмалар, илмий-техника жамиятлари ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда олиб боради.
8. Туманлар ва туманга бўйсунувчи шаҳарлар бош архитекторларининг ўзаро алоқаси, бўйсуниши тартиби ва вазифаларини чегаралаш вилоят «Бошархитектура»си томонидан белгиланади.
9. Шаҳарсозлик ва архитектура ечимларининг, монументал-декоратив санъат асарларининг сифатини архитектура билан боғлиқ ҳолда аниқлаш ва баҳолаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини, бинолар, иншоотлар ва комплекслар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва экспертиза қилиш ҳамда унга баҳо бериш учун бош архитектор ҳузурида доимий ишловчи идоралараро ҳайъат органи — маслаҳат берувчи орган ҳисобланадиган архитектура-шаҳарсозлик Кенгаши тузилади.
Архитектура-шаҳарсозлик кенгашига раис — бош архитектор бошчилик қилади. Кенгаш таркибига тажрибали архитекторлар, олимлар, шаҳарсоз-мутахассислар, шунингдек ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмаларнинг раҳбарлари, фан, маданият ва санъат арбоблари, инвестиция жараёни барча иштирокчиларининг, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг, истиқомат қилувчиларнинг вакиллари кириши керак.
Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг шахсий таркиби вилоят, Тошкент шаҳар бош архитектори томонидан тасдиқланади.
10. Бош архитектор — «Бошархитектура» бошлиғи мазкур Низомга мувофиқ Бош бошқармага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларининг ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг Бош бошқарма фаолиятининг алоҳида йўналишлари учун жавобгарлик даражаларини белгилайди.
11. «Бошархитектура»нинг ташкилий тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан вилоят, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда белгиланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи жамғармаси доирасида белгиланади.
12. Бош бошқарманинг штат жадвали, шунингдек таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар «Бошархитектура» бошлиғи томонидан тасдиқланади.
13. «Бошархитектура» юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ўзбек тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими
(бошқармаси) тўғрисида
(бошқармаси) тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) архитектура ва шаҳарсозликни бошқариш давлат органлари ягона тизимининг тегишли равишда вилоят, Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармасига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигига бўйсунувчи туман (шаҳар) бўғини ҳисобланади.
Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Олий Мажлиснинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» Қўмитасининг қарорларига, буйруқларига, йўриқномаларига, вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимининг, вилоят, Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик Бош бошқармаси қарорларига ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қилади.
2. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси)нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан минтақавий хусусиятларни ва ўзбек халқининг миллий урф-одатларини, илмий-техника тараққиёти ютуқларини, мамлакатимиз ва жаҳон архитектурасининг илғор тажрибасини қўллаган ҳолда олиб борилаётган архитектура-шаҳарсозлик сиёсатига мувофиқ туман (шаҳар) ҳудудининг ривожлантирилиши ва қиёфаси тубдан ўзгартирилишини таъминлаш;
архитектуранинг юксак ғоявий-бадиий даражасига эришиш, аҳоли яшайдиган жойларни ободонлаштиришда, ижтимоий соҳа, саноат ва деҳқончилик саноати объектлари билан биргаликда бинолар, иншоотлар ва улар комплекслари архитектура ечимларида зарур бўлган хилма-хилликни таъминлаш;
саноат бинолари ва иншоотлари архитектура ечимларининг сифат даражасини ошириш, саноат узелларининг шакллантирилишини, уларга қарашли ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни таъминлаш;
минтақавий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик архитектура ва турар жой-хўжалик қурилишининг, турар жой районлари ва микрорайонлари қурилиши, шунингдек архитектура ва бошқа хил қийматга эга бўлган биноларни таъмирлаш бўйича ишларни бажарган ҳолда илгаридан таркиб топган қурилишларни комплекс равишда қайта қуриш, янги қурилишлар, муҳандислик асбоб-ускуналари тизимини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида лойиҳа ишланмаларининг бажарилишини таъминлаш;
ўзига қарашли ҳудудда инвестиция фаолиятини шакллантиришда иштирок этиш;
ўзига қарашли ҳудудда шаҳарлар ва қишлоқ шаҳарчаларининг бош режаларини рўёбга чиқаришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, экология ва ишлаб чиқаришни, шаҳар атрофи, рекреацион, табиатни муҳофаза қилиш зоналари, миллий боғлар ва қўриқхоналарни ривожлантириш бўйича лойиҳада қабул қилинган принципларга риоя қилиш.
3. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
архитектурани янада ривожлантириш, республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар талабларига мувофиқ равишда шаҳар ва қишлоқ шаҳарчалари жойлаштирилишини ва қурилишини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда ўз ҳуқуқ доирасида қарорлар қабул қилади;
туман (шаҳар) истиқболи учун мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва илмий-техника тараққиёти комплекс дастурлари бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади;
маҳаллий давлат бошқарув органларига ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитасига қурилиш, қайта қуриш, таъмирлаш, асосли тузатиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, аҳоли яшаш жойлари ва ҳудудларининг шаҳар дизайни бўйича қурилишни олиб бориш қоидалари масалаларини мувофиқлаштириб бориш ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишга доир таклифлар тайёрлайди, лойиҳалаштириш ва қурилишда нормативларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
эҳтиёж ва таклифларни, конъюнктура аҳволини, лойиҳалаштириш ишлари ва хизматлари бозорининг ривожланиш тамойиллари ва истиқболини ўрганиш, архитектура ечимлари ҳамда шаҳарсозлик тадбирларининг самарадорлик даражасини ошириш мақсадида лойиҳачилар, инвесторлар ва пудратчилар рақобатидан фойдаланиш ишларини ташкил этади;
маҳаллий давлат бошқарув органларига лойиҳа-жойлаштириш ҳужжатлари асосида ердан фойдаланиш шартлари ҳамда архитектура-шаҳарсозлик масалаларининг самарали ечимига кўмаклашувчи инвестиция жараёни қатнашчиларига имтиёзли солиқ солиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
шаҳарсозлик лойиҳа ҳужжатларини, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси яшаш жойлари, биринчи навбатдаги қурилишларни жойлаштириш бош лойиҳаларини, муфассал жойлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;
белгиланган тартибда тасдиқланган техник ҳужжатларга мувофиқ ва маблағ ажратилганлигига қараб буюртмачилар — иморат қурувчиларга қурилиш-монтаж, тузатиш-қуриш ишларини олиб бориш ва объектларни қайта қуришга рухсатномалар берилишини таъминлайди;
буюртмачилар — иморат қурувчиларга лойиҳалаштириш ҳамда инвестиция ишларини амалга ошириш учун қурилиш паспортлари, барча турдаги қурилишлар бўйича лойиҳа-қидирув, комплекс қайта қуриш, кенгайтириш, биноларни асосли тузатиш, таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича архитектура-жойлаштириш ва муҳандислик-жойлаштириш топшириқларини ишлаб чиқади ва беради;
ажратилган ер участкалари чегарасини, қизил чизиқларни харитага тушириш билан боғлиқ геодезия, режалаштириш ишларини ҳамда бажарилган ишларни рўйхатга олади;
геодезик ишларни бажариш, муҳандислик-геологик ва қидирув ишларининг бошқа турларини бажаришга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминлайди, режалаштириш, ҳисобга олиш, техник назорат ва ишларни қабул қилишни амалга оширади, қурилишнинг алоҳида турларини назорат қилиб боради, иморат қуришнинг жорий режаларини, ер ости коммуникацияларининг жойлашиш ҳамда муҳандислик-геологик ишлар атласларини рўйхатга олиш режаларини амалга оширади;
туманга бўйсунувчи шаҳарларнинг, туманларнинг (шаҳар туманларининг) маъмурий марказлари бош архитекторларининг шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктларини, шаҳар атрофи зонасини ва туманнинг аҳоли яшайдиган бошқа ерларини жойлаштириш ва қуриш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этишга доир ишларига раҳбарликни амалга оширади;
шаҳарлар ва қишлоқ шаҳарчаларининг бош режаларини, саноат узеллари схемаларини, биринчи навбатдаги қурилишларни жойлаштириш лойиҳаларини, шаҳар атрофи ва рекреацион зоналар лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда розилик бериш ёки тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этади.
Қуйидагилар бўйича қарорлар қабул қилади:
туман (шаҳар)нинг асосий кўчалари, магистраллари, шаҳар ва қишлоқ майдонлари, дам олиш зоналари қурилишини муфассал жойлаштириш лойиҳаларини, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган саноат ва деҳқончилик саноати, транспорт корхоналари, омборларнинг ва иншоотларнинг янгиларини қуриш, ишлаб турганларини таъмирлаш ва кенгайтириш бўйича лойиҳаларини ўзгартириш тўғрисида;
турар жой ва саноат биноларини, иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва асосли тузатиш бўйича лойиҳаларни, шунингдек шаҳар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш лойиҳалари бўйича;
янги қурилаётган ва таъмирланаётган жамоат ва саноат бинолари интерьерлари лойиҳалари, кичик архитектура шакллари лойиҳалари, рекламалар, ташқи электр-ёритиш ва бошқа шу каби шаҳар муҳитининг эстетик сифатини белгиловчи элементлар, шу жумладан, биноларни ва иншоотларни, шаҳар ансамблларини рангли чироқлар билан ёритиш ечимлари бўйича;
архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта қуриш лойиҳалари, шунингдек архитектура ёдгорликлари атрофидаги зоналарни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш лойиҳалари бўйича;
янги корхоналарни, ҳаво транспортининг ер устидаги хўжаликларини ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, электр қуввати узатиш ва алоқа иншоотларини, автомобиль ва темир йўлларни қуриш ва ишлаб турганларини кенгайтириш бўйича;
якка тартибда уй-жой қуриш учун лойиҳа ҳужжатлари бўйича;
шаҳарсозлик ҳужжатларининг ва уй-жой-хўжалик биноларининг туман (шаҳар) ҳокими билан келишиладиган ёки тасдиқланадиган лойиҳалари экспертизасини ташкил этади;
барча топография-геодезия, картография, лойиҳа жойлаштириш ва қидирув материалларини, ер участкалари ажратиш бўйича материалларни, автомобиль ва темир йўлларни қайта қуриш ҳамда қуриш схемаларини, зарур техник ҳужжатларни, келишилган ва тасдиқланган лойиҳаларни, Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳужжатларини ва бошқа материалларни рўйхатга олиш, ҳисобга олиш ва доимий сақлашни таъминлаш учун техник архивни ташкил этади.
4. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) белгиланган тартибда қуйидагиларни назорат қилади:
туман (шаҳар) аҳоли яшаш пунктлари лойиҳа-жойлаштириш ҳужжатларининг сифат даражасини ҳамда амалга оширилишини таъминлашни;
корхоналар, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришнинг асосланганлигини, шунингдек шаҳарсозлик ечимларининг тўғрилигини;
қурилишнинг барча турлари учун ажратиладиган ер участкаларидан оқилона фойдаланишни;
объектларни қуриш давомида атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини;
қурилишни амалга оширишда тарихий ва маданий ёдгорликларнинг сақланишини таъминлашни;
якка тартибда уй-жой ва уй-жой-кооператив қурилишини;
шаҳар ва қишлоқ шаҳарчалари ҳудудларида бинолар ва иншоотлар қурилиши, ишга туширилаётган объектлар, шунингдек туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган қурилиш индустрияси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган буюмлар сифатини.
5. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимига (бошқармасига) қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳеч қандай тўсиқларсиз қурилиш индустрияси ва бинокорлик материаллари корхоналарига кириш ҳамда у ерда олиб борилаётган ишларнинг аҳволини назорат қилиш;
норматив, архитектура-шаҳарсозлик экология талабларига ва архитектура ҳамда шаҳарсозлик органлари томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириқларига жавоб бермайдиган лойиҳаларга розилик беришни рад этиш;
тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларини бузган ва ундан четга чиққан ҳолда олиб борилаётган, кишиларнинг ҳаётига ва саломатлигига хавф солувчи, тарихий ва маданий бойликларни, шу жумладан, архитектура ва шаҳарсозлик шаҳар ва табиат ландшафтларини йўқ қилувчи, шунингдек фуқаролар, давлат ва юридик шахсларнинг мулкига, ҳуқуқига ва манфаатларига зарар етказувчи қурилишларни маблағ билан таъминловчи банклар орқали маблағ билан таъминлашни ва уларга кредит беришни бутунлай ёки қисман тўхтатиб қўйиш, тузатиш-қурилиш ва бошқа ишларни бундан кейин амалга оширишни тақиқлаш;
амалдаги йўриқномалар ва нормативларни бузган ҳолда ёки белгиланган тартибда бериладиган рухсатномасиз олиб борилаётган топографик ва муҳандислик-геологик қидирув, режалаштириш ва қазиш ишларини амалга оширишни тўхтатиб туриш;
ўзбошимчалик билан иморат қуришда, шаҳарсозлик интизомини, қурилиш ва архитектура соҳасидаги амалда бўлган қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар ҳамда ҳудудларида мазкур ҳуқуқ бузилишларини содир этган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларини белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларида иш қўзғатиш, уларга мустақил равишда жарималар солиш;
туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларига (бошқармасига) юклатилган вазифаларни бажариш учун ўзига қарашли ҳудуддаги тегишли органлар, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналардан, уларнинг қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ўз ҳуқуқ доирасига тегишли масалалар бўйича ҳисобот ва бошқа маълумотларни талаб қилиш ва олиш;
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш.
6. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимига (бошқармасига) бошлиқ — туман (шаҳар) бош архитектори бошчилик қилади, уни тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг тавсиясига биноан вилоят «Бошархитектура»си лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
7. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) бошлиғи — бош архитекторга бўлимга (бошқармага) мазкур Низом билан юклатилган вазифаларни бажариш учун барча ҳуқуқ ва ваколатлар берилади, шунингдек у қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
зарур бўлган ҳолларда лойиҳачиларнинг доимий ёки вақтинчалик ижодий жамоаларини ва эксперт гуруҳлари ҳамда идоралараро комиссиялар ташкил этиш ва уларга бошчилик қилиш, бу ишга шартнома асосида архитекторларни ва бошқа мутахассисларни жалб этиш;
лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ва алоҳида бинолар ва иншоотлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда муаллиф сифатида иштирок этиш;
ўз олдида турган вазифаларни бажариш учун бош архитекторга қарашли хўжалик ҳисобидаги лойиҳа-ишлаб чиқариш, архитектура-режалаш бюроларини, лойиҳа-маслаҳат бериш фирмаларини тузиш ва улар фаолиятининг мавзу йўналишини белгилаш;
ўзига бўйсунувчи архитектура-шаҳарсозлик органининг, шунингдек, ўзига қарашли хўжалик ҳисобидаги бўлинмалар ва ташкилотларнинг вазифаларини белгилаш, тузилмасини ва ходимлари сонини тасдиқлаш, шу ташкилотларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
архитектура ва шаҳарсозлик масалаларини ҳал этиш учун шартномавий асосда ишлаб чиқариш бирлашмаларини, уюшмаларини ва бошқа ташкилий тузилмаларни ташкил этиш.
8. Бош архитектор ўз ишларини тегишли туман (шаҳар)нинг давлат бошқарув органлари, бошқарувнинг тармоқ, тармоқлараро ва идорадан ташқари ҳудудий органлари, ижодий уюшмалар, илмий-техника жамиятлари ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда олиб боради.
9. Шаҳарсозлик ва архитектура ечимларининг, архитектура-монументал ва декоратив санъат асарларининг сифатини аниқлаш ва баҳолаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини, бинолар, иншоотлар ва комплекслар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва экспертиза қилиш учун бош архитектор ҳузуридаги доимий ишловчи идоралараро коллегиал орган — маслаҳат берувчи орган ҳисобланадиган архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тузилади.
Архитектура-шаҳарсозлик кенгашига раис — бош архитектор бошчилик қилади. Кенгаш таркибига тажрибали архитекторлар, олимлар, шаҳарсоз — мутахассислар, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмаларнинг раҳбарлари, фан, маданият ва санъат арбоблари, инвестиция жараёни барча иштирокчиларининг, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг вакиллари кириши керак.
Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг шахсий таркиби туман (шаҳар) бош архитектори томонидан тасдиқланади.
10. Бош архитектор — туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) бошлиғи:
мазкур Низомга мувофиқ бўлимга (бошқармага) юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларининг ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг бўлим (бошқарма) фаолиятининг алоҳида йўналишлари учун жавобгарлик даражаларини белгилайди.
қурилиш ва қайта қуриш ишлари сифатини назорат қилувчи тегишли давлат архитектура-қурилиш органларининг, шунингдек, тасарруфидаги ташкилотларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади қурилиши (қайта қурилиши) тугалланган уй-жой-хўжалик ва коммунал қурилиш, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини фойдаланишга қабул қилишда белгиланган тартибда қатнашади, геодезия хизмати ишига раҳбарлик қилади;
ўз ҳуқуқ доирасида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг юқори органлари далолатномалари асосида буйруқлар чиқаради, бўлим (бошқарма) ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
туман (шаҳар) ҳокими қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, ўзига қарашли ҳудудда архитектура ва шаҳарсозлик масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқарувининг барча органлари ва уларга қарашли ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, хорижий ва қўшма юридик шахслар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилади;
ўзига қарашли ташкилотларнинг тузилмасини, штат жадвалини, уставини (низомини) тасдиқлайди ва уларнинг раҳбарларини тайинлайди;
барча давлат ва жамоат корхоналарида, муассасаларида, ташкилотларида бўлим (бошқарма) фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича бўлим (бошқарма) номидан вакиллик қилади;
молия-штат интизомига риоя қилинишини таъминлайди, белгиланган смета ва ажратилган маблағлар доирасида бўлим (бошқарма)нинг кредитлари ва маблағларини бошқаради.
11. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси)нинг ташкилий тузилмаси ва штатдаги ходимлар сони вилоят, Тошкент шаҳар «Бошархитектура»си томонидан туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда белгиланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи жамғармаси доирасида белгиланади.
12. Бўлим (бошқарма)нинг штат жадвали, шунингдек таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси)нинг бошлиғи томонидан тасдиқланади.
13. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.