Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ 2002 ЙИЛДАГИ ИЖРОСИ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йилдаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йилдаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
2. 2002 йилги Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган 2,0 фоиз ўрнига 0,8 фоиз миқдорида тақчиллик билан бажарилганлиги қайд этиб ўтилсин.
3. 2002 йилда Давлат бюджетининг харажатлари ижтимоий дастурларни, устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга ҳамда мамлакат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 24 апрель,
472-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 30-модда)