Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗДАВПАХТАСАНОАТСОТИШ» УЮШМАСИ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ПАХТА ТОЛАСИ ҲИСОБ-КИТОБ НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 сентябрдаги 373-сонли «Пахта маҳсулотини сотиш нархлари ва бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йил ҳосилидан бошлаб ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун пахта толасини «Ўздавпахтасаноатсотиш» тизими орқали харид қиладиган республика корхоналари ва ташкилотлари учун пахта толасининг қайд қилинган курс бўйича (1 АҚШ доллари — 10 сўм) сўмда қайта ҳисоблаб чиқилган жаҳон нархларидан келиб чиқиб аниқланадиган ҳисоб-китоб нархлари жорий қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, корхоналар ва ташкилотлар ишлаб чиқариш харажатларига пахта толасини кўрсатиб ўтилган ҳисоб-китоб нархлари бўйича ҳисобдан чиқарадилар.
2. Пахта толаси истеъмолчиларнинг «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси билан амалдаги ҳисоб-китоби тартиби, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмда қайта ҳисоблаб чиқилган жаҳон нархларидан келиб чиққан ҳолда, сақлаб қолинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда пахта толаси нархларидаги фарқни нархни тартибга солиш фонди маблағлари ҳисобига қоплашнинг Вақтинчалик тартибини ишлаб чиқсин ва манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда тасдиқласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 20 октябрь,
515-сон