12.10.1994 йилдаги 502-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 06.07.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ ИШ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли ва халқ хўжалигининг бозор иқтисодиёти шароитларида замонавий техника-технология воситаларига асосланган узлуксиз телекоммуникация алоқаларига бўлган сифат жиҳатдан ўсган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Давлат мулки қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда Умумдавлат телекоммуникация алоқалари тармоғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш Миллий дастури лойиҳасини, унда биринчи галдаги вазифалар сифатида 1997 йилгача Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида шаҳарлараро ва 400 минг номерли янги авлод шаҳар телефон станцияларини ишга туширишни, 1995 — 1997 йилларда республикада толали-оптик алоқа кабелларини, узатиш ва коммутация қилишнинг рақамли тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни, Ўзбекистон умумдавлат телекоммуникация тармоқларини хорижий компаниялар ва молия ташкилотлари капиталларини танлов асосида жалб қилиб акционерлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тармоқни модернизация қилиш ва ривожлантиришни маблағ билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Алоқа вазирлигининг 2 млн. сўм устав фондига эга бўлган Республика акционерлик-тижорат банки — «Алоқабанк» ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алоқабанк»нинг таъсисчилари этиб Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Алоқабанк»ни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатишга оид масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» «Алоқабанк» ка активлар ва пассивларни бўлиш ведомостига мувофиқ белгиланган тартибда берсинлар.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 январдаги 5-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 2-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон ҳудудида Транс-Осиё-Европа толали-оптик алоқа линияси (Шанхай-Франкфурт) қурилишига муҳим аҳамият бериб, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари техник-иқтисодий асослашларга мувофиқ ер майдонлари ажратиш, лойиҳалаш, мазкур линияни қуриш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари умумдавлат алоқа тармоқлари техник воситалари асосида тармоқ ахборот тармоқларини яратишни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг техник шартлари бўйича маълумотларни узатиш умумреспублика тармоғини модернизация қилиш ишларини маблағ билан таъминлашда албатта иштирок этган ҳолда амалга оширсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги 15361-сон ҳарбий қисмнинг муддатли хизматдаги шахсий таркибини, асосан, алоқа тармоғидан ҳарбий хизматга чақирилувчилар ҳисобидан бутлашни амалга оширсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
502-сон