Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МУДДАТЛИ ХИЗМАТ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 680-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари соҳасидаги миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ватанни ҳимоя қилиш ишининг нуфузини ошириш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ шароитларини яхшилаш, ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳарбий бурчни виждонан бажаришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий ва махсус ўқув юртлари курсантларининг ҳар ойлик пул таъминоти ўртача уч баравар оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
3. Республиканинг Олий ва ўрта махсус ўқув юртларига қабул қилишда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда ҳарбий қисмларнинг тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларга имтиёзли шароитлар берилиб, тест синовлари чоғида улар тўплаган балларга имкони бўлган энг юқори миқдорга нисбатан 10 фоиз қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларининг оилалари улар муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган даврда ер солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 3 октябрь,
496-сон