Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
2004 йил 19 январь куни Ал-Кувайт шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кувайт Давлати Ҳукумати ўртасида савдо, иқтисодий, илмий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2004 йил 19 январь куни Ал-Кувайт шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кувайт Давлати Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
2004 йил 19 январь куни Ал-Кувайт шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кувайт Давлати Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этиш тўғрисидаги Битим;
2004 йил 19 январь куни Ал-Кувайт шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кувайт Давлати Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим;
2004 йил 19 январь куни Ал-Кувайт шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кувайт Давлати Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим.
2. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 19 февраль,
78-сон