Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
2003 йил 19 декабрь Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2003 йил 19 декабрь Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун визаларни ўзаро бекор қилиш тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномалар юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига мазкур халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг белгиланган тартибда бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
23-сон