Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлаш:
2004 йил 2 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона иши соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим;
2004 йил 15 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига ва уларни суиистеъмол қилишга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида 2004 йил 15 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги Меморандум.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига кўрсатилган халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга оширилаётганлиги тўғрисида тегишли билдиришномалар юборилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ўз мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 22 июль,
350-сон