Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2004 йил 17 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган қуйидаги халқаро шартномалар тасдиқлансин:
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида психотроп моддаларни ва уларнинг прекурсорларини, наркотик моддаларни ноқонуний йўл билан олиб ўтишга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида Битим;
Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмасининг маълумотлар банки ҳақида тўғрисидаги Келишуви;
Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг минтақавий антитеррористик тузилмаси доирасида махфий маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги Битим.
2. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 12 август,
386-сон