Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2003 йил 8 декабрда Кобул шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
2003 йил 8 декабрда Кобул шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномалар юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
22-сон