Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Белгия Қироллиги Ҳукумати ўртасида 2003 йил 12 декабрда Тошкент шаҳрида имзоланган Белгия Қироллиги Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битим маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг ўз мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 27 январь,
41-сон