Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ҳамда кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 ноябрда 907-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/9-сонли «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2546, 27.12.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Марказий банк Бошқаруви томонидан 2000 йил 4 мартда 465-сон билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ҳамда кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш Тартиби»нинг (рўйхат рақами 907, 2000 йил 7 март, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил 5-сон) 1.3-банди охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.
«Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир».
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 6 ноябрь,
24/15-сон