Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг
Қарори
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ, ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТГАН ҲОЛДА АМАЛГА ОШИРАЁТГАН КИЧИК БИЗНЕСНИНГ БОШҚА СУБЪЕКТЛАРИНИ МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДА МИКРОКРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ»ГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 ноябрда 903-6-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2006 йил 20 октябрдаги 174-мҳ-сонли буйруғига мувофиқ Давлат реестридан чиқарилган.
1. Марказий банк Бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 464-сон билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига, ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этиб амалга ошираётган кичик бизнеснинг бошқа субъектларига миллий ва хорижий валютада микрокредитлар бериш тартиби»нинг (2000 йил 29 февраль, рўйхат рақами 903 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил 4-сон) 1.4-банди охирги хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 6 ноябрь,
24/16-сон
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2004 й., 45-46-сон, 478-модда)