Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Пахта хом ашёси, чорва ва сут, мева-сабзавот маҳсулотлари айрим турларининг харид нархларини ошириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 июндаги 210-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикага етказиб берилаётган ёқилғи, моддий-техника ва бошқа ресурсларнинг қимматлашиб бораётганлиги муносабати билан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўпроқ мустақиллик бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган:
1993 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархларини 1-иловага мувофиқ;
чорва ва сутнинг харид нархларини 2-иловага мувофиқ ошириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. 1993 йил ҳосилидан:
мева-сабзавот маҳсулотларининг чегараланган харид нархлари 3-иловага мувофиқ;
шоли, янги қизил ва саноатда қайта ишлашга мўлжалланган янги қизил помидорлар, карам, сабзи ва олма учун эркин (шартномавий) нархлар белгилансин.
3. Республикадан ташқарига олиб кетиладиган мева-сабзавот маҳсулотларидан олинадиган бож миқдорлари 1993 йил 1 июндан бошлаб 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Картошка, мева-сабзавот маҳсулотлари ва қуруқ меваларнинг харид нархларини ўзгартириш тўғрисида» 1992 йил 14 апрелдаги 188-сон қарори 2-банди 3-хат бошининг амал қилиши сақлаб қолинсин. Унда белгилаб қўйилганидек, мева-сабзавот маҳсулотларини республикадан ташқарига ҳукуматлараро битимлар ва тўғридан-тўғри хўжалик алоқалари бўйича етказиб берадиган корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар бож тўлашдан озод қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 27 май,
257-сон
1993 йил ҳосили пахта хом ашёсининг
харид нархлари
харид нархлари
| |
(ҳар бир тоннаси учун сўмда) | |||
|
Пахта толаси типлари |
Пахта хом ашёсининг саноат сортлари | |||
|
1 |
2 |
3 |
4 | |
|
Ингичка толали | ||||
|
1 тип |
160000 |
141000 |
72000 |
25300 |
|
2 тип |
143000 |
130000 |
72000 |
25300 |
|
3 тип |
132000 |
117000 |
72000 |
25300 |
|
Ўрта толали | ||||
|
4 тип |
127500 |
110000 |
68900 |
25300 |
|
5 тип |
119400 |
103000 |
68900 |
25300 |
|
6 тип |
94000 |
85000 |
65500 |
25300 |
|
7 тип |
90800 |
81600 |
63200 |
25300 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 360-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 360-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Республикадан ташқарига чиқариладиган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларига солинадиган
хўжалиги маҳсулотларига солинадиган
БОЖ МИКДОРЛАРИ
| |
(ҳар бир тоннаси учун сўмда) | ||
| |
Давлат божи миқдорлари | ||
|
май-июнь |
июль—сентябрь |
октябрь—декабрь | |
| Картошка | 7200 |
4500 |
- |
| Бошпиёз | 3200 | 2800 | 3600 |
| Карам | 3200 | 2000 | 4800 |
| Янги сабзи | 3200 | 3200 | 4800 |
| Қизил помидор | 40000 | 10000 | 12000 |
| Янги узилган | | | |
| бодринг | 16000 | 2400 | 4500 |
| Булғор қалампири | 12000 | 3000 | 6000 |
| Бақлажон | 8000 | 2000 | 2400 |
| Шолғом ва турп | 4000 | 2000 | 3000 |
| Қовун | - | 2000 | 2400 |
| Тарвуз | - | 1400 | 1800 |
| Олма | 20000 | 5000 | 7500 |
| Нок | 24000 | 6000 | 9000 |
| Беҳи | - | 4000 | 6000 |
| Шафтоли ва ўрик | 12000 | 4000 | 6000 |
| Олхўри | - | 4000 | 6000 |
| Олча ва тоғолча | - | 6000 | 9000 |
| Лиор | 16000 | 6000 | 12000 |
| Узум | 20000 | 10000 | 12000 |
| Ковунқоқи | 20000 | 10000 | 15000 |
| Ёмғоқ | 100000 | 30000 | 60000 |
| Бодом | 100000 | 60000 | 90000 |
| Ер ёнгоқ | 50000 | 20000 | 30000 |
| Лимон | 125000 | 40000 | 75000 |
| Хурмо | - | - | 30000 |
Эслатма: Юқорида кўрсатиб ўтилган бож миқдорлари 10 тоннагача бўлган маҳсулот бир марта четга чиқарилганда белгиланади, 10,1 тоннадан 20 тоннагача бўлганда бож миқдори 1,5 баравар, 20 тоннадан кўп бўлганда 2 баравар кўпаяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.