Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банклардаги депозит ҳисобварақларидан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида» 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 октябрь,
222-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда) 6-банди учинчи хатбошида «маблағлар мавжуд бўлган ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган эҳтиёжлар учун нақд пулни» сўзлари «банкларнинг депозит ҳисоб рақамларида маблағлар мавжуд бўлганда нақд пулни» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 67-модда) 7-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 189-бандига олтинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши қўшилсин:
«пластик карточкалардан фойдаланилган тўловни қабул қилишдан бош тортиш»;
еттинчи—ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи—йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 24 июндаги 313-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 33-модда) 5-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши, 3-банди ҳамда қарорга 1-илова.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси корхоналарининг барқарор фаолиятини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 22-модда) 4-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 3-банди.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 307-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)