Ўзбекистон Республикасининг қонуни
БАЪЗИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 8 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 26 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2005 йил 26 августда маъқулланган
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 24 мартдаги ЎРҚ-1123-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2026 й., 03/26/1123/0271-сон)
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги 678–I-сонли Қонуни (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 178-модда) 5-моддасининг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги, 7-моддасининг биринчи қисмидаги, 10-моддасининг биринчи қисмидаги ва 17-моддасининг иккинчи қисмидаги «Маданият ишлари вазирлиги», «Маданият ишлари вазирлигининг» деган сўзлар тегишинча «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги», «Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги 269–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 180-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда) 5-моддаси матнидаги, 7-моддасининг номи ва биринчи хатбошисидаги, 12-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларидаги, 14-моддасининг биринчи қисмидаги, 15-моддасининг иккинчи қисмидаги, 18-моддаси матнидаги, 20-моддасининг олтинчи қисмидаги, 21-моддасининг иккинчи қисмидаги, 22-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 24-моддасининг учинчи хатбошисидаги, 25-моддасининг биринчи қисмидаги ва 31-моддасининг биринчи қисмидаги «Маданият ишлари вазирлиги», «Маданият ишлари вазирлигининг», «Маданият ишлари вазирлигига» деган сўзлар тегишинча «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги», «Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг», «Маданият ва спорт ишлари вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 августдаги ЎРҚ-710-сонли Қонунига асосан 2021 йил 25 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 03/21/710/0815-сон)
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 сентябрь,
ЎРҚ-5-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 03/21/710/0815-сон; 25.03.2026 й., 03/26/1123/0271-сон)