28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишида босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтиш даврида аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026 йил ноябрь ойида қуйидагиларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ижтимоий реестрга (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган оилаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида Реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати бўйича вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан Реестрга киритиш мезонларига мос келадиган оилаларга, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаридан ошмайдиган оилаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилаларга. Бунда мазкур оилаларнинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаридан ҳамда Тошкент шаҳрида 3 баробаридан ошмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича туман (шаҳар) штаблари қарорига мувофиқ ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади мазкур кичик банднинг «i» ва «ii» хатбошиларида назарда тутилган мезонлардан ошган айрим эҳтиёжманд оилаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 1 банди «б» кичик бандининг «i» хатбошисида назарда тутилган оилалар рўйхатини (кейинги ўринларда — қўшимча рўйхат) шакллантиришда «маҳалла еттилиги» томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қўшимча рўйхатга киритилган оилалар сони тегишли туман (шаҳар) бўйича Реестрга киритилган оилалар сонининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) биринчи навбатда, боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар яшовчи оилалар, оила аъзоси миграцияда бўлган оилалар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда 2026 йил 15 ноябрга қадар «маҳалла еттилиги» томонидан республика бўйича ҳар бир маҳалла кесимида қўшимча рўйхатлар шакллантирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига босқичма-босқич ўтиш жараёнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) аҳолининг эҳтиёжманд қатламини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қамровини кенгайтириш мақсадида оилаларнинг эҳтиёжмандлигини аниқлашда оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад мезони қуйидагича оширилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация тайинлашда — минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан 2 баробаригача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам ажратишда — минимал истеъмол харажатларининг 1 баробаридан 2 баробаригача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан коммунал харажатларни қоплаш ёки коммунал тўловлар бўйича мавжуд қарздорликни бартараф этишда ҳамда кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплашда — минимал истеъмол харажатларининг 1 баробаридан 2 баробаригача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) аҳолига электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр доирасидаги тарифлар билан базавий меъёрдан ортиқ истеъмол учун белгиланган тарифлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиш муддати 2028 йил 1 апрелга қадар, кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам тўлаш муддати эса 2029 йил 1 январга қадар узайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда суюлтирилган газ нархлари ўзгаришини инобатга олиб, табиий газ билан таъминланмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларда яшовчи истеъмолчилар учун иситиш мавсумида электр энергияси истеъмолининг базавий меъёрини 200 кВт соатдан 350 кВт соатгача оширишни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, мазкур Фармонда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги аҳолининг энергия харажатларини камайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш улушини ошириш мақсадида оғир тоифадаги маҳаллаларда яшовчи «давлат таъминотидаги оила» тоифасига мансуб 3 мингта оила хонадонларининг девор ва томларини изоляция қилиш, энергия тежамкор дераза ва эшик ҳамда қуёш панеллари ёки гелиоколлектор ўрнатиш ишларини давом эттириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) электр энергияси ва табиий газ бўйича компенсация тўловлари ўз вақтида тўланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) АТ «Халқ банки» ва АТ «Алоқабанк» билан биргаликда 2026 йил 30 ноябрга қадар бир марталик моддий ёрдам фуқароларнинг ижтимоий карталари ёки банк карталарига тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази билан биргаликда мазкур Фармоннинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижалар оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Ғ. Мирзаев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров), Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази (Қ. Ахмедов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев)нинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) камбағал оилалар ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида маҳаллаларда манзилли тарғибот ишларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) аҳолига моддий ёрдам ажратишда маҳалла раислари томонидан шаффофлик ва адолатлилик таъминланишини кафолатлаш бўйича жавобгарлиги белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари — бир марталик моддий ёрдамни тўлаш бўйича қўшимча рўйхатларнинг тўғри шакллантирилишига шахсан жавобгар этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Бош прокурор ўринбосари И. Адхамов — мазкур Фармонга мувофиқ ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-236-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 октябрдаги ПФ-236-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-17 сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 1-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, камбағал ва камбағалликка тушиш хавфи бор ҳамда бошқа эҳтиёжманд оилаларга туман (шаҳар) штаблари қарорлари асосида тақдим этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ёрдам ва тадбирларнинг янги йўналишлари ҳамда уларнинг миқдорлари ва тартиблари, шу жумладан, амалдаги молиявий инструментларни тақдим этишнинг соддалаштирилган тартиби ва миқдорлари Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров томонидан тасдиқланади. Бунда тасдиқланган тартиб асосида «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари маблағлари ҳисобидан айрим ижтимоий ёрдам ва хизмат турлари туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари орқали кўрсатилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 8-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, мазкур бандга мувофиқ «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарорлари асосида амалга оширилади, бундан «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари маблағлари ҳисобидан «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига ўтказиладиган мақсадли маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 1-илова «III. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар» бўлимининг 6 — 8 позициялари «Ижтимоий ёрдамни тақдим этишнинг талаб ва шартлари» устунининг 1 бандидаги «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга» сўзларидан кейин «ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларга***» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-134 сон қарори 1 бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Белгилансинки, 2028 йил 1 апрелга қадар Ижтимоий реестрга (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган, шунингдек, Реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан Реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлган оилаларга».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2026 й., 06/26/236/1083-сон)