Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги ҚЛ-273-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида («Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ва конституциявий суд ишларини юритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
2. «Наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар тўғрисида»ги ҚЛ-246-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
3. «Миграция соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-251-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
4. ҚЛ-251 ва ҚЛ-270-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
6. «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-280-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
7. «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-274-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
8. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига якка тартибдаги тадбиркорларнинг лизинг олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-275-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
9. «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-277-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
10. «Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-278-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
11. Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ш. Ходжаевнинг «Энергетика соҳасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
12. Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматовга «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг 2026 йилга мўлжалланган айрим мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
13. Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Захидовнинг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 29 сентябрь,
2570-V-сон