Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-277-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 18 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-277-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалар қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 29 сентябрь,
2581-V-сон