Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 27 январда қабул қилинган, 2026 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан маъқулланган ва 2026 йил 8 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бундан буёнги кўриб чиқишидан олиб ташлансин.
2. Ушбу Қарор маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 сентябрь,
2538-V-сон