19.10.2026 йилдаги 575-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Сино илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига мувофиқ буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Сино илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ибн Сино жамоат фонди ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Али ибн Синонинг илмий меросини чуқур ўрганиш, уни замонавий тиббиёт таълими ва илмий тадқиқотлар билан узвий боғлиқ ҳолда тарғиб қилиш ҳамда 2030 йилда нишонланадиган аллома таваллудининг 1050 йиллиги тадбирларига муносиб тайёргарлик кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алломанинг хорижда сақланаётган қўлёзмаларини жамлаш, ўзбек тилига таржима қилиш, уларнинг электрон платформасини яратиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш ишларини тизимли йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Али ибн Синонинг илмий меросига бағишланган халқаро симпозиумлар, конференциялар ва конгрессларни доимий равишда ўтказиб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Синонинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2026 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида «Ибн Сино — Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккурининг буюк намояндаси» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) олий тиббиёт таълим ташкилотлари, илмий марказлар, кутубхоналар ҳамда даволаш-профилактика муассасаларида Абу Али ибн Сино меросига бағишланган илмий-амалий анжуманлар, кўргазмалар, очиқ маърузалар ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) алломанинг тиббиёт ва бошқа фанларга оид илмий меросини тадқиқ этиш ва нашрга тайёрлаш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларга Абу Али ибн Сино илмий меросини ўрганиш бўйича илмий экспедициялар ташкил этиш, алломанинг хорижда сақланаётган қўлёзмаларини жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиётга оид «Мўъжаз ал-Қонун», «Қонунча» ҳамда фалсафага оид «Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот», «Донишнома», «Китоб аш-Шифо», «Шарқ фалсафаси» асарларини ўзбек тилига таржима қилиш, уларнинг босма ва электрон нашрларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алломанинг фалсафий таълимоти, унинг жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида медиамаҳсулотлар яратиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш ишларини тизимли йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тиббиёт ва фармацевтика соҳасини илм-фан натижалари билан ривожлантириш, халқ табобати анъаналарини тиклаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда Абу Али ибн Синонинг бой илмий меросини чуқур ўрганишга муносиб ҳисса қўшган олим ва тадқиқотчиларни рағбатлантириш мақсадида «Ибн Сино» халқаро мукофотини таъсис этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида давлат муассасаси шаклида Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Али ибн Сино тиббиёти билан боғлиқ тадқиқотлар ўтказиш, натижаларини замонавий табобатда қўллаш, ушбу соҳадаги олимларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш ва мувофиқлаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Али ибн Синонинг тиббиётга оид ва илмий-маънавий мероси билан боғлиқ илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий нашрларни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Али ибн Синонинг хорижда сақланаётган қўлёзмаларини жамлаш, ўзбек тилига таржима қилиш, уларнинг электрон платформасини яратиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш ишларини тизимли йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Али ибн Синонинг илмий меросига бағишланган ўқув материалларини тайёрлаш, халқаро симпозиумлар ва конференцияларни ташкил этиш ҳамда халқаро симпозиумлар ва конференцияларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимлари ва тиббиёт тарихига қизиқувчилар учун ўқув курслари ҳамда маҳорат дарсларини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро давлат тиббиёт институтининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган пулли хизматлардан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Таълим ва илм-фан вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ уставининг тасдиқланиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, Марказ тузилмаси ва штат бирликлари тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни Бухоро давлат тиббиёт институтининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов ҳамда Фанлар академияси президенти Ш.А. Аюпов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
575-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 575-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Синонинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий чора-тадбирлар

1.

Тошкент шаҳрида «Ибн Сино — Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккурининг буюк намояндаси» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш.

1. Халқаро илмий конференцияни ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш.

2. Халқаро илмий конференция дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Халқаро илмий конференцияни юқори савияда ташкил этиш.

4. Конференцияни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2026 йил октябрь

Ижрочиларнинг ўз маблағлари

Фанлар академияси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ибн Сино жамоат фонди,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2.

Тиббиёт олий таълим ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларида тизимли равишда Абу Али ибн Сино меросига бағишланган маъруза ва кўргазмалар ўтказиш.

1. Абу Али ибн Сино меросига бағишланган маъруза ва кўргазмалар ўтказиш режасини тузиш.

2. Тақдимот материалларини тайёрлаш.

3. Тадбирларни тизимли равишда ўтказиб бориш.

2026 йил октябрь ойидан бошлаб доимий

Ижрочиларнинг ўз маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ибн Сино жамоат фонди,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

3.

Буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Синонинг 2030 йилда 1050 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш.

1. Абу Али ибн Синонинг юбилей санасини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2029 йил август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Алломанинг 1050 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш.

2029 йил октябрь

4.

«Ибн Сино» халқаро мукофотини таъсис этиш чораларини кўриш.

Абу Али ибн Синонинг бой илмий меросини чуқур ўрганишга муносиб ҳисса қўшган олим ва тадқиқотчиларни рағбатлантириш мақсадида «Ибн Сино» халқаро мукофотини таъсис этиш юзасидан таклиф киритиш.

2028 йил октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди,

Фанлар академияси,

Таълим ва илм-фан вазирлиги

II. Илмий-тадқиқот ва нашр ишлари

5.

Хорижий фондларда сақланаётган Абу Али ибн Сино асарлари қўлёзмалари, тиббиётга оид асарлари, нашрлари ва таржималарини аниқлаш ҳамда уларнинг электрон платформасини яратиш.

1. Хорижий ва республика архив ҳамда кутубхоналарида сақланаётган аллома асарлари мониторингини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2. Ибн Сино қўлёзмалари, манбалари, тиббиётга оид асарлари нашрларини аниқлаш.

2026 йил октябрь

Ижрочиларнинг ўз маблағлари

Фанлар академияси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,

Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази

3. Ибн Сино қўлёзмалари, манбалари, тиббиётга оид асарлари, нашрларнинг рақамли нусхаларини ягона базада жамлаш.

2030 йилга қадар

6.

Ибн Сино жамоат фонди фаолиятини такомиллаштириш.

1. Ибн Сино жамоат фонди уставини қайта кўриб чиқиш.

2. Васийлик кенгаши томонидан фонд фаолиятига оид масалаларнинг камида ҳар чоракда бир маротаба муҳокама қилинишини таъминлаш.

3. Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан эълон қилинадиган илмий-тадқиқот лойиҳаларида Ибн Сино жамоат фондида фаолият юритаётган олимларнинг ҳам иштирок этишига кўмаклашиш.

2026 йил октябрь

-

Ибн Сино жамоат фонди Васийлик кенгаши (келишув асосида),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги

7.

Абу Али ибн Синонинг тиббиётга ва бошқа фанларга оид асарларини илмий-оммабоп шаклда тайёрлаш ва чоп этиш.

1. Таржима ва илмий таҳрир гуруҳларини шакллантириш.

2. Тиббиётга оид «Мўъжаз ал-Қонун» ва «Қонунча» асарини араб тилидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш.

3. «Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот», «Донишнома», «Китаб аш-Шифо», «Шарқ фалсафаси» каби фалсафага оид асарларини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш.

4. Асарларнинг босма ва электрон нашрларини тайёрлаш.

2026 — 2030 йиллар

Ижрочиларнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Фанлар академияси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази

III. Тарғибот ишлари

8.

Абу Али ибн Синонинг тиббиётга оид меросига бағишланган халқаро симпозиумлар, конференциялар ва конгрессларни мунтазам ўтказиш.

1. Ҳар йилги илмий тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Хорижий шерик ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2026 йил октябрь ойидан бошлаб

Ижрочиларга ажратилган маблағлар, грантлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Фанлар академияси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази,

Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази

3. Тадбирларда илмий жамоатчилик иштирокини таъминлаш.

доимий

9.

Алломанинг тиббиёт, фармакология, профилактика ва тиббий ахлоққа оид қарашлари ҳақида медиамаҳсулотлар яратиш.

1. Манбаларга асосланган сценарийлар тайёрлаш.

2. Ҳужжатли фильмлар ва рақамли контент яратиш.

3. Маҳаллий ва хорижий медиамаконда намойиш этиш.

2026 — 2030 йиллар

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ибн Сино жамоат фонди,

Ўзбекистон МТРК,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

10.

Абу Али ибн Синонинг тиббиётга оид мероси бўйича кўчма китоб ва қўлёзмалар кўргазмалари ҳамда нашрлар тақдимотларини ташкил этиш.

1. Кўргазма концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Нашрлар ва рақамли материаллар тақдимотини ташкил этиш.

3. Республика ҳудудлари ва хорижда намойиш этиш.

2026 — 2030 йиллар

Ижрочиларнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ибн Сино жамоат фонди,

Фанлар академияси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази,

Ташқи ишлар вазирлиги

11.

Абу Али ибн Синонинг тиббиётга оид мероси асосида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. «Халқаро ибн Сино соғломлаштириш марши» ва «Ибн Сино мадҳияси» тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш.

2. Соғлом турмуш тарзи тамойилларига бағишланган туркум видеороликларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш.

3. «Маънавий ва жисмоний соғлом авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори» ғояси асосида тизимли тарғибот ишларини ташкил этиш.

2026 — 2030 йиллар

Ижрочиларнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази,

Ибн Сино жамоат фонди,

Фанлар академияси,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

12.

Абу Али ибн Синонинг энг йирик ва машҳур илмий асари — «Тиб қонунлари»га бағишланган маҳобатли монумент барпо этиш.

1. Соҳа мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил октябрь

Ижрочиларнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Бадиий академия,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Ишчи гуруҳ томонидан Абу Али ибн Синонинг энг йирик ва машҳур илмий асари — «Тиб қонунлари»га бағишланган маҳобатли монумент лойиҳаси эскизини тайёрлаш.

3. Белгиланган тартибда монумент лойиҳаси эскизини тасдиқлаш.

2027 йил март

4. Тасдиқланган монумент лойиҳасини Бухоро вилоятининг белгиланган ҳудудида барпо этиш.

2028 йил март

13.

Ўрта асрларнинг буюк қомусий олими, табиб, файласуф, мусиқашунос ва астроном, дунёга машҳур «Тиб қонунлари» тиббиёт энциклопедияси муаллифи Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Синонинг (980 — 1037 йй.) болалиги ҳақида фильм ишлаб чиқариш.

1. Лойиҳа доирасида «Ҳусайн» бадиий фильмини суратга олиш.

Бунда туркум доирасида Ҳусайн ибн Абдуллоҳнинг табобатга муҳаббати, устозларга садоқати ва инсонпарварлиги орқали болалар учун юксак ахлоқий намуна бўлиб хизмат қиладиган фильм яратиш.

2026 йил октябрь

Ижрочиларнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Кинематография агентлиги,

Болалар контентини ривожлантириш маркази,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тошкент давлат тиббиёт университети,

Ибн Сино жамоат фонди

2. «Ҳусайн» бадиий фильмининг монтаж қилиш, овоз бериш, мусиқий безак ва рангларга ишлов бериш ишларини якунлаб, намойишга тайёрлаш.

2027 йил июнь

3. Фильм тарғибот материалларини тайёрлаш ҳамда болалар ва ёшлар, тиббиёт ходимлари, талабалар ҳамда соҳа вакиллари иштирокида премьерасини ташкил этиш.

2027 йил июнь

4. Фильмни кинотеатрлар, телеканаллар ва рақамли платформалар орқали томошабинларга етказиш, таълим муассасаларида унинг намойишларини ҳамда ижодкорлар билан учрашувларни ўтказиш.

2027 йил сентябрь

5. Фильмнинг хорижий тиллардаги субтитрли нусхаларини тайёрлаб, халқаро кинофестивалларга тақдим этиш ҳамда хорижий дистрибьюторлар ва стриминг платформалари билан уни намойиш қилиш бўйича музокаралар олиб бориш.

2028 йил март

14.

Абу Али ибн Синонинг асарларини ёшлар учун содда ва тушунарли шаклда ёритувчи контентлар тайёрлаш.

1. Ҳар бир контентнинг сценарийсини белгиланган тартибда тайёрлаш.

Бунда сунъий интеллект ҳамда сўнгги технологиялардан фойдаланиш орқали Абу Али ибн Синонинг асарларини тиббиёт ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, унинг «Шайх ур-раис» («Олимлар орасида биринчи») шарафли унвонига сазовор бўлиш сабабларини ёшлар учун содда ва тушунарли шаклда ёритишни назарда тутиш.

2027 йил давомида

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси,

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази

(келишув асосида)

2. Белгиланган сценарийлар асосида қисқа контентлар туркумини тайёрлаш.

2028 йил давомида

3. Ушбу роликларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш орқали ёш авлодга илм-фан ва тиббиёт соҳасида Абу Али ибн Сино меросининг аҳамиятини етказиш.

2029 йил давомида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2026 й., 09/26/575/1048-сон)