Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Болалар мусиқа, санъат ва ихтисослаштирилган мактабларидаги таълим сифатини ошириш, уларнинг зарур жиҳозлар билан таъминланиш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О. Назарбековнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Болалар мусиқа, санъат ва ихтисослаштирилган мактабларидаги таълим сифатини ошириш, уларнинг зарур жиҳозлар билан таъминланиш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О. Назарбеков томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 сентябрь,
2524-V-сон