1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.02.00 Монополия фаолияти. Рақобатли сиёсат]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришни янада жадаллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида» ва «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-123-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришни янада жадаллаштириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат мулкига эгалик қилиш мезонлари белгилангани, шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан монополияга қарши курашиш органи, манфаатдор вазирликлар, қўмиталар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини таҳлил (инвентаризация) қилиб, сақлаб қолиниши, реализация қилиниши ёки тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши лозим бўлган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини белгилаши ҳамда уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари, давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Рақобат қўмитаси) ёки унинг ҳудудий бошқармасининг хулосаси олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-123-сон қарорига мувофиқ Рақобат қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 майга қадар давлат муассасалари фаолиятини таҳлил қилиб, давлат муассасаларини хусусийлаштириш ёки тугатиш бўйича таклифлар Давлат активларини бошқариш агентлигига киритиб борилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати бўйича монополияга қарши органнинг хулоса ва таклифларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида давлат мулкига эгалик қилиш мезонлари ва рақобатнинг ривожланганлик ҳолати тўғрисида Рақобат қўмитасининг ёки унинг ҳудудий бошқармасининг хулосасини олиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш, уларни хусусийлаштириш, сақлаб қолиш ёки тугатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш тартибини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
520-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати бўйича монополияга қарши органнинг хулоса ва таклифларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом монополияга қарши орган томонидан устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасаларининг давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мослигини, шунингдек, уларнинг фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолатини таҳлил қилиш якунларига кўра хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда рақобатнинг ривожланганлик ҳолати юзасидан таҳлил устувор равишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида назарда тутилган давлат мулкига эгалик қилиш мезонларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, тегишли бозорда рақобатнинг ривожланганлик даражасидан келиб чиқиб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари хўжалик жамиятлари ва давлат муассасаларининг давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг қарорларида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат муассасаси — бошқарув вазифаларини, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга ошириш учун давлат органи ёки ташкилоти томонидан ташкил этилган ҳамда тўлиқ ёхуд қисман у томонидан молиялаштириладиган ташкилот;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 302-сон «Давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкига эгалик қилиш мезонлари — Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида назарда тутилган мезонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши орган — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объект — устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамияти ҳамда давлат муассасаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хулоса — хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объект фаолияти соҳасида рақобат етарлича ривожланганлигидан келиб чиқиб, монополияга қарши орган томонидан ушбу Низом талаблари асосида бериладиган хулоса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф — монополияга қарши орган томонидан давлат муассасаларининг давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мувофиқлиги, шунингдек, товар ва молия бозорларининг таҳлили натижаларига кўра рақобат муҳитига таъсиридан келиб чиқиб, ушбу Низом талаблари асосида бериладиган таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва молия бозорларида рақобат ривожланганлик бўйича ўтказиладиган таҳлил (кейинги ўринларда — таҳлил) — Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ўтказиладиган таҳлил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хулоса бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат акциялари пакетларини (улушларини) ва давлат муассасаларини ҳар йиллик хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш жараёни бошланишидан олдин Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий органлари томонидан тақдим қилинадиган хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектлар рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) асосида уларнинг фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати тўғрисида монополияга қарши орган ёки унинг ҳудудий органлари томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳар йиллик давлат мулкини хусусийлаштириш дастурлари шакллантирилишида монополияга қарши органнинг хулосаси инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат активларини бошқариш агентлиги келгуси йил учун рўйхатни монополияга қарши органга ҳар йили 1 сентябрга қадар хулоса бериш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатда хусусийлаштирилиши режалаштирилган объект ҳақидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-ҳуқуқий шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат акциялари пакети (улуши) миқдори (фоиз) ёки давлат улуши миқдори (фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат акциялари пакетига (улушига) нисбатан акциядор (иштирокчи) бўлган давлат ташкилоти ёки муассиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Монополияга қарши орган рўйхат тақдим этилгандан сўнг тегишли товар ва молия бозорида рақобат ривожланганини аниқлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юбориш орқали маълумотларни олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар давлат органлари ва ташкилотларининг электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда ҳам олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Монополияга қарши орган давлат органлари ва ташкилотларидан олинган маълумотлар билан бирга юборилган рўйхат асосида қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият кўрсатиш ҳудуди ва уларни ҳудудий даражаси бўйича ажратиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий органларга фаолият кўрсатиш ҳудуди доирасида таҳлил ўтказиш ва дастлабки хулоса бериш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хулосалар хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектларнинг фаолияти соҳасида рақобат етарлича ривожланганлигидан келиб чиқиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Монополияга қарши орган ва унинг ҳудудий органлари хусусийлаштирилиши режалаштирилган объектнинг рақобат муҳитига таъсири баҳолангандан сўнг берилган хулосаларни умумлаштирган ҳолда хусусийлаштириш дастурига киритиш бўйича рўйхат асосида якуний хулосани Давлат активларини бошқариш агентлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тақдим этилган хулосалар асосида Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда хусусийлаштириш дастурларига киритилмаган объектлар ҳақидаги маълумотларни аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда монополияга қарши органга қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Монополияга қарши орган маълумот олинган кундан бошлаб икки ой ичида хусусийлаштириш дастурига киритилмаган объектлар рўйхатини кўриб чиқади, қўшимча таҳлил ўтказади ва зарур ҳолларда тегишли таклифлар киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Таклифларни ишлаб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан давлат муассасалари тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 15 январга қадар монополияга қарши органга тақдим этилади. Бунда давлат муассасалари тўғрисидаги маълумотларда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-ҳуқуқий шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улуши миқдори (фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ (соҳа) номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Монополияга қарши орган ва унинг ҳудудий органлари давлат муассасалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилгандан сўнг таҳлил ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлил давлат органлари ва ташкилотларидан тегишли маълумотларни сўраб олиш орқали ўтказилади. Бунда давлат органлари ва ташкилотларидан олинган маълумотлар таклифлар тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар давлат органлари ва ташкилотларининг электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда ҳам олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Монополияга қарши орган томонидан электрон тарзда Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Davlat mulki» ахборот тизими орқали қуйидаги кўринишда таклифлар берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаб қолиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Таклифлар қуйидаги мезонлар ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мос бўлмаган давлат муассасаларини хусусийлаштириш ёки тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат муассасаларининг фаолияти соҳасида рақобат етарлича ривожланганлигидан келиб чиқиб, уларни хусусийлаштириш, тугатиш ёки сақлаб қолиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Монополияга қарши орган якуний таклифларни ҳар йили 1 майга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигига дастлабки тарзда кўриб чиқиши учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат активларини бошқариш агентлиги Вазирлар Маҳкамасига мазкур Низомнинг 15-бандида кўзда тутилган таклифларни кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва монополияга қарши орган ўзларининг ахборот тизимлари орқали электрон равишда интеграциялашган ҳолда ахборот алмашишни йўлга қўйиш орқали хулоса ва таклиф бериш жараёнини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва монополияга қарши орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати бўйича монополияга қарши органнинг хулоса ва таклифларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектларнинг фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати тўғрисида монополияга қарши орган ёки унинг ҳудудий органлари томонидан хулоса бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамияти ҳамда давлат муассасаси (кейинги ўринларда — хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объект) рўйхатини (кейинги ўринларда — рўйхат) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига юборади.
1 сентябрга қадар
2-босқич
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — монополияга қарши орган)
Рўйхат асосида товар ва молия бозорида рақобат ривожланганини аниқлаш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборади ёки электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда маълумотлар олади.
Рўйхат келиб тушган кундан бошлаб 30 кун ичида
3-босқич
Монополияга қарши орган
Олинган маълумотлар асосида хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектлар рўйхати бўйича фаолият кўрсатиш ҳудуди ва уларни ҳудудий даражаси бўйича ажратиб чиқади ҳамда ҳудудий органларга таҳлил ўтказиш ва дастлабки хулоса бериш учун юборади.
Маълумотлар олинган кундан бошлаб 15 кун ичида
4-босқич
Монополияга қарши орган
Хусусийлаштирилиши режалаштирилган объектнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолайди ва уларни хусусийлаштириш дастурига киритиш бўйича рўйхат асосида якуний хулосани Давлат активларини бошқариш агентлигига юборади.
1 декабрга қадар
5-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Берилган хулосалар асосида хусусийлаштириш дастурларига киритилмаган объектлар ҳақидаги маълумотларни аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда монополияга қарши органга қайтаради.
Хулоса келиб тушган кундан бошлаб 60 кун ичида
6-босқич
Монополияга қарши орган
Хусусийлаштириш дастурига киритилмаган объектлар рўйхатини кўриб чиқади, қўшимча таҳлил ўтказади ва зарур ҳолларда тегишли таклифлар киритади.
Рўйхат келиб тушган кундан бошлаб 60 кун ичида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати бўйича монополияга қарши органнинг хулоса ва таклифларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат муассасалари фаолиятини хусусийлаштириш, тугатиш ва сақлаб қолиш юзасидан таклиф бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Давлат муассасалари тўғрисидаги маълумотларни (кейинги ўринларда — маълумот) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига юборади.
15 январга қадар
2-босқич
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — монополияга қарши орган)
Маълумотлар асосида товар ва молия бозорида рақобат ривожланганини аниқлаш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборади ёки электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда маълумотлар олади.
Маълумот келиб тушган кундан бошлаб 30 кун ичида
3-босқич
Монополияга қарши орган
Олинган маълумотлар асосида давлат муассасалари фаолияти бўйича таҳлил ишларини ўтказади.
15 апрелга қадар
4-босқич
Монополияга қарши орган
Таҳлил якунларига кўра маълумотлар асосида давлат муассасалари фаолиятини хусусийлаштириш, тугатиш ва сақлаб қолиш юзасидан таклифларни Давлат активларини бошқариш агентлигига юборади.
1 майга қадар
5-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Таклифларни кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади.
1 сентябрга қадар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Монополияга қарши орган устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамияти ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида назарда тутилган давлат мулкига эгалик қилиш мезонларидан бирортасига мувофиқ бўлмаган тақдирда рад этади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«101. Монополияга қарши орган ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган тоифага кирмайдиган ёки ушбу тоифага кирсада, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида назарда тутилган давлат мулкига эгалик қилиш мезонларидан бирига ёки бир нечтасига мувофиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахслари ташкил этилаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу хўжалик юритувчи субъект тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитация қилиш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялайдиган, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берадиган, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари томонидан ташкил этилаётган ва ушбу фаолият тури билан шуғулланишни режалаштираётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассиси ягона етказиб берувчи бўлган ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона бўлган ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланадиган аффилланган шахсларни ташкил этиш режалаштираётган бўлса, ушбу аффилланган шахсларни рақобатчилари билан тенг шартлар асосида фаолият юритиш шароити таъминланган ҳолда бўлиб юбориш натижасида ташкил этиш бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат ривожланган соҳаларда ўз асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан рақобат ривожланган соҳаларда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиши ёки ундаги улушни олиши режалаштирилаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2026 й., 09/26/520/0983-сон)