Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молиявий жарималарни қўллаш тартибини белгилашга, улар устидан шикоят қилишга ҳамда ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-269-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молиявий жарималарни қўллаш тартибини белгилашга, улар устидан шикоят қилишга ҳамда ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-269-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 3 августда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молиявий жарималарни қўллаш тартибини белгилашга, улар устидан шикоят қилишга ҳамда ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-269-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 август,
2472-V-сон