Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2001 12.04.1995 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 134
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Низоми, 12.04.1995 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 134
Кучга кириш санаси
12.04.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2001
Ҳужжат 12.04.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Меҳнат вазирлиги
ҳайъатининг 1995 йил 18 февраль
2/4-сон қарори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ МЕҲНАТ ТЕХНИКА ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 12 апрелда 134-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2001 йил 27 августдаги 138-мҳ-сонли буйруғига асосан ўз кучини йўқотган ва давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг давлат меҳнат техника инспекцияси ва унинг жойлардаги қуйи бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармаларининг давлат меҳнат техника инспекциялари ишлаб чиқариш усули, мулк ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида вазирликлар, корпорациялар, ассоциациялар, концернлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, ҳиссадорлик жамиятлари давлат, жамоа, Фермер хўжаликлари, кичик корхоналар ва қўшма корхоналар (бундан буён корхоналар)да меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи ягона тизимни ташкил қилади, Ўзбекистон Республикаси саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат меҳнат техника инспекцияси ўз фаолиятида Президент фармонлари, Олий Мажлиснинг қонун ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги Қонуни, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, Меҳнат вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисидаги Низом, шунингдек ушбу низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат меҳнат (бош) техника инспектори лавозимларига тегишли олий маълумотга ва мазкур мутахассислик бўйича камида 3 йиллик амалий меҳнат стажига эга бўлган шахслар тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат меҳнат техника инспекцияси ўз фаолиятини меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат ва текширувни амалга оширувчи бошқа давлат органлари ва касаба уюшмалари меҳнат техника инспекциялари билан яқин алоқада олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат меҳнат (бош) техника инспекторларига ягона шаклдаги гувоҳномалар берилади, уларнинг шакли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Меҳнат вазирлиги давлат меҳнат техника инспекцияси таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат меҳнат техника инспекцияси таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат вазирлиги Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат меҳнат техника инспекцияси бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармалари меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимларининг давлат меҳнат техника инспекторлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармаларнинг туман, шаҳар меҳнат биржалари қошидаги давлат меҳнат техника инспекторлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасининг бошлиғи ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси давлат меҳнат бош техника инспекторларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармалари меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат меҳнат бош техника инспекторларидир ва мақоми бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири ўринбосари ва бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарларига тенглаштириладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат меҳнат техника инспекцияларининг тузилмаси ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармаларининг бошлиқлари томонидан тасдиқланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Давлат меҳнат техника инспекциясининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга ҳамма жойда риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ходимларнинг хавфсиз меҳнат шароитларига эришишларида ёрдам бериш, шунингдек иш берувчилар ва бошқа тоифадаги масъул ходимлар томонидан уларнинг меҳнатни муҳофаза қилинишига бўлган ҳуқуқларини чеклайдиган ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ходимларга лозим бўлган махсус кийим, пойабзал, бошқа шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларини иш берувчилар томонидан ўз вақтида берилишини назорат қилишни таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат меҳнат техника инспекторларини ўқитиш ва малакасини оширишни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат меҳнат техника инспекторларининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Корхоналарда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив ҳужжатларга, аввало технологик жараёнларнинг, технология ва энергетик асбоб-ускуналарнинг, транспорт воситаларининг, шамоллатиш ва кондиционер тизимларининг хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ бўлишига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишлаб чиқаришда шикастланиш ҳолати ва сабабларини таҳлил қилиш, белгиланган тартибда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текширишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хавфсизлик техникасининг ягона тармоқлараро қоидалари ва меъёрлари, қурилиш меъёрлари ва қоидалари (СНиП), андозалар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа норматив ҳужжатлари лойиҳалари бўйича хулосалар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лойиҳадан меҳнат шароитларини ёмонлаштирувчи ва унинг хавфсизлигини камайтирувчи четлашишларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш объектларининг қурилиши ва амалдагиларининг қайта қурилиши, уларни фойдаланишга топширилишини огоҳлантириш назоратини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Давлат меҳнат техника инспекторларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Гувоҳномани кўрсатиб, корхоналарни исталган вақтда тўсқинликсиз кириб текшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Иш берувчилар, корхона раҳбарлари ва мансабдор шахсларга корхоналарда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив ҳужжатларнинг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик, қоидалар, меъёрлар, андозаларнинг бузилишида айбдор бўлган корхона раҳбарлари, мансабдор шахслар ва бошқа масъул ходимларга белгиланган тартибда жарима солиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ижроия ҳокимият органлари, корхоналардан назорат ва текширув вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган тушунтиришлар ва бошқа маълумотлар олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ходимлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирадиган бузилишлари аниқланса, ишлаб чиқаришлар, устахоналар, дастгоҳлар ишини бу бузилишлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқиш ва қоидалар, меъёрлар, йўриқномалар бўйича билимлар текширувидан ўтмаган шахсларни ишдан четлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик, қоидалар, меъёрлар, андозаларни мунтазам равишда бузадиган, меҳнатни муҳофаза қилиш устидан назорат қиладиган ва текширув ўтказадиган органларнинг ёзма кўрсатмаларини бажармайдиган, иши тўхтатилган ишлаб чиқаришлар, устахоналар, дастгоҳларнинг ишини ўзбошимчалик билан қайта бошлаган шахсларни эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш тўғрисида корхона раҳбарлари ва уларнинг бўйсуниши тартибига қараб юқори органларга тақдимномалар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчиликнинг бузилиш холлари, давлат меҳнат (бош) техника инспекторининг ёзма кўрсатмаларини бажармаслик ҳоллари бўйича даъво талабномалари ва бошқа ҳужжатларни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сертификати бўлмаган ёки давлат андозалари ва техник шартларга мувофиқ бўлмаган шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ман этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Корхона раҳбарларидан зарур бўлган холларда бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш жиҳозлари ва бошқа жиҳозлар ҳолатини улардан кейинчалик ҳам фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш учун техник экспертизадан ўтказишни талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Давлат меҳнат бош техника инспектори, давлат меҳнат техника инспекцияси бўлими ва давлат меҳнат, техника инспекторларининг ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўзбекистон Республикаси давлат меҳнат бош техника инспектори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бахтсиз ҳодисаларни текшириш материаллари бўйича хулосаларни, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари бузилишини бартараф этиш тўғрисида аввал берилган ёзма кўрсатмаларни, ишлаб чиқаришлар, устахоналар, дастгоҳлардан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш кераклиги тўғрисида қатъий қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат меҳнат техника инспекцияси бўлими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча қуйи давлат меҳнат техника инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштиришни ва уларга услубий рағбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик, қоидалар ва меъёрларни қўллаш ва уларга риоя қилиш бўйича энг муҳим муаммоларни Меҳнат вазирлиги ҳайъати кўриб чиқиши учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат муҳофазаси бўйича ҳар йили Ҳукуматга бериладиган ахборотни шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни ўрганиш, умумлаштириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасига тақдим қилиш учун қуйи меҳнат инспекцияларига кўрсатмалар ва топшириқлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармалари давлат меҳнат техника инспекторлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга мувофиқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик, қоидалар ва меъёрларга риоя қилинишини назорат ва текширувини амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг мансабдор шахслари ва бошқа масъул ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш қоида, меъёр ва йўриқномалари бўйича ўқитиш ва билимларини текширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори органларга ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот ва меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича ҳар йили Ҳукуматга бериладиган ахборот учун керакли маълумотларни белгиланган тартибда беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарда аниқланган меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчилик, қоидалар, меъёрлар ва андозаларнинг бузилишлари тўғрисида жамоатчилик, меҳнат жамоаларини хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқларнинг бузилиши тўғрисида мурожаат қилган ходимларни қабул қилади ва уларнинг аризалари, хатлари, шикоятлари ва бошқа мурожаатларини кўриб чиқади, йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Давлат меҳнат техника инспекторларининг ёзма кўрсатмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Давлат меҳнат техника инспекторининг ёзма кўрсатмасини олган иш берувчилар, корхона раҳбарлари ва мансабдор шахслар талаб қилинган чора-тадбирлар кўрсатилган муддатда бажарилганлигини унга маълум қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Давлат меҳнат техника инспекторларининг ёзма кўрсатмалари бўйича улар берилган кундан бошлаб 10 кун ичида юқори давлат меҳнат техника инспекциясига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ўзбекистон Республикаси давлат меҳнат бош техника инспекторининг унинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича хулосаси қатъийдир ва албатта бажарилиши шарт. Хулосалар бўйича келишмовчиликлар суд йўли билан кўриб чиқилади.