Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 24 февраль куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой муддатда:
Қонун ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилинишини;
ҳукумат қарорларининг ушбу Қонунга мувофиқлаштирилишини;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга мувофиқ ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ахборот киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой муддатда:
ов қилиш қоидаларини ва ов қилиш жойларида ов қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
овчилик гувоҳномасини бериш тартибини ва овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни махсус ўқув курсларида ўқитиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
овчилик йўлланмаларини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаларини) бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ахборот киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мазкур Қарор ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ахборотларини кўриб чиқиб, натижалари юзасидан икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот киритсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 13 июнь,
СҚ-299-V-сон